Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

АПЛда сақланиб турган интригалар

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz АПЛнинг сўнгги чорагида сақланиб қолган интригалар билан қисқача таништириб ўтади.

АПЛ баҳслари июнь ойида қайта старт олишидан хабарингиз бор. Бир қарашда олтин медаллар масаласи ҳал этилган бўлиши мумкин, бироқ энг томошабоп чемпионатда интригани сақлаб турган айрим жиҳатлар сақланиб турибди.

“Ливерпуль” нечта рекордни ўрнатиши мумкин?

Аллақачон “Ливерпуль”нинг чемпион бўлиши борасидаги саволлар кун тартибидан олиб ташланган. Эндиликда, Клопп шогирдларининг қандай рекордларни янгилашлари борасида баҳс кетмоқда. Клуб барчадан аввалроқ чемпионликни қўлга киритиш борасида “Манчестер Юнайтед” ўрнатганрекордни янгилай олмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Шундай бўлсада, Клопп АПЛ тарихида барчадан кўпроқ очко жамғариб чемпионликни қўлга киритган жамоанинг мураббийи бўлиши мумкин. Бу борадаги рекорд 100 очко бўлиб, у “Сити”га тегишли. Шунга қарамай, агар “Ливерпуль” ўз ўйинларининг барчасида ғалаба қозонса, якунда 109 очко билан чемпионлик пойгасини якунлаши ва мутлақ рекорд қайд этиши мумкин.

“Олтин бутса”

Бу борада кураш катта эҳтимол билан Жейми Варди (“Лестер”, 19 та гол) ва Пьер-Эмерик Обамеянг (“Арсенал” 17 та гол) ўртасида кечиши турган гап. Шундай бўлсада, Салоҳ (“Ливерпуль”, 16 та гол) ва Агуэро (“Манчестер Сити”, 16 та гол)ни ҳам сафдан чиқаришга ҳали эрта. Бу шоввозлар исталган учрашувни ўз бенифисига айлантириши ва “олтин бутса” учун пойгада илгарилаб кетиши мумкин. Ҳатто Садио Мане (“Ливерпуль”, 14 та гол) ва ТэммиАбраҳам (“Челси”, 13 та гол) ҳам сўнгги турларга қадар “олтин бутса”ни қўлга киритиш учун кураш олиб бориши турган гап. Умуман олганда, бу масала очиқлигича қолмоқда.

“Олтин қўлқоп”

АПЛнинг энг яхши дарвозабони номини аниқлаб олиш ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Эътибор қаратинг, мавсум давомида нақд 8 та дарвозабон 9-11 та ўйинда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган. Дин Ҳендерсон, Руи Патрисио, Ник Поуп, Бен Фостер ва Давид Де Хеада 8 та қуруқ ўйин мавжуд бўлса-да, “олтин қўлқоп” учун асосий даъвогар Алиссон бўлиб турибди. Агар у бу мавсумда ҳам совринга эга чиқса, қаторасига икки бор совринни ўзиникига қилган 3-дарвозабонга (Харт ва Пепе Рейнадан сўнг) айланади.

Ким мусобақани тарк этади?

Сўнгги 6 та ўринни эгаллаб турган АПЛ клубларини 8 очко ажратиб турибди холос.«Брайтон», «Астон Вилла», «Норвич», «Вест Хэм», «Уотфорд» ва «Борнмут» клубларидан 3 тасида мусобақада қолиши, қолган 3 та клуб унитарк этиши керак. Хўш, бу борада қайси жамоа омадлироқ бўлиб чиқади? Ҳатто “Норвич” ҳам сўнгги турларда “мўъжиза” намойиш этиши ва элитада жон сақлаб қолиши мумкин. Айниқса, юзага келган паузадан сўнг, барча клублар деярли бир ҳил имкониятга эга. Бундай вазиятда АПЛда жон сақлаб қолиш чинакам “болтачопқи”га айланиб кетиши кутилмоқда.

Еврокубокларга ким йўл олади?

Айни дамда, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” ЕЧЛда иштирок этишни деярли ўзи учун нақд қилиб қўйди. “Лестер” ҳам ўзидан пастдаги клублардан 8 очкога илгарилаб кетган, бироқ мавсум қайта ишга тушгач барчаси умуман ўзгача кўриниш олиши ҳеч гап эмас. Мисол учун, “Шалке 04” Бундеслига стартига қадар кучли тўртликда бораётган эди. Рестартдан сўнг қабул қилинган 4 та мағлубият клубни 10-ўринга тушириб юборди. АПЛда ҳам ЕЧЛ учун имконият деярли барча клубда бир хил. 4-ўриндаги “Челси” (48 очко), 5-ўриндаги “Манчестер Юнайтед” (45 очко), “Шеффилд Юнайтед” (43 очко) сингари жамоалар ҳам мавсумнинг қайта ишга тушишидан унумли фойдаланиши мумкин. Агарда, “Сити” УEФА томонидан жазоланса, 5-ўрин эгаси ҳам келаси мавсумда Еврокубок иштирокчиси бўлади. Шундай экан, сўнгги турларга қадар кучли бешликка кириш учун кураш аёвсиз кечиши аниқ.

“Нюькасл” янгича кўриниш оладими?

“Ньюкасл”нинг 300 миллион фунт эвазига сотилиши ва 1-июньдан клуб янги бошқарув остига ўтиши ҳақидаги маълумоти тобора мавҳумлашиб бормоқда. Хўш, қачон Майкл Эшли клуб мухлисларининг орзусини амалга оширганча ўз постини ташлаб кетади? Бу савол тобора муҳокама учун асосий мавзу бўлиб бормоқда. Кўплаб футбол экспертлари клубнинг мавсумнинг сўнгги чорагига янги раҳбар билан келишини тахмин қилган эди. Энди вазият қандай кўриниш олади?

Погба энди етакчи эмас?! Бруно уни алмаштира оладими?

Оле-Гунар Сульшер ёзда биринчи бор Погба ва Бруноларни бир вақтда майдонга тушириш имконига эга. Мураббий бундай калибрдаги футболчилар бир пайтнинг ўзида майдонда бўлиши катта наф келтириши ҳақида кўп бор таъкидлаб ўтди. Погба ва Бруно учун майдонда бир вақтнинг ўзида жой ҳозирлаш ташқаридан қараганчалик осон иш эмас. Ўз вақтида Жеррард ва Лэмпард сингари топ ярим ҳимоячилар Англия терма жамоасида бирга тўп сура олмаган. Бруно ва Погба борасида ҳам шундай холат кузатилиши мумкин. Умуман олганда, мавсум давом эттирилса, АПЛ мухлисларининг нигоҳи Погба-Фернандеш тандемининг эффектига қаратилиши турган гап.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:23, 06.06.2020.
Ўқилди: 5327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.