Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Рафаэль ван дер Ваарт Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган пайтларини эсга олди.
"Мен учун биринчи ўринда жамоамнинг ғалабаси муҳим эди, ким гол уришини фарқи йўқ эди. Бу ажойиб ҳиссиёт. Бироқ, кўплаб ҳужумчилар ўзлари гол уришни хоҳлайрди. Мен "Реал"да Криштиану билан бирга ўйнаганман. Ўз майдонимизда "Спортинг" клубини 6:0 ҳисобида мағлуб этганди. Мен хет-трикка эришганди, бироқ, Роналду гол ура олмаганди. Ўйиндан кейин кийиниш хонасида у жаҳлдор кўринганди", - нидерландиялик собиқ футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.