Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Аршавин "Барселона" футболчисига айланиши мумкин бўлганлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Россиялик футбол агенти Дмитрий Селюк Андрей Аршавин Каталониянинг «Барселона» клубига ўтишга яқин келганини сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, бу масалани «Газпром» раҳбари Алексей Миллер ҳал қилган. Якунда Аршавин «Барселона»га эмас, Лондоннинг «Арсенал» клубига кўчиб ўтганди.

«Расмий таклиф юборилишидан бир кун аввал мен Аршавинга қўнғироқ қилдим. Ўшанда Лапорта («Барселона»нинг ўша пайтдаги президенти) билан бирга ўтиргандик ва Арвашинга қўнғироқ қилишга қарор қилдик. Арвашин қўнғироққа жавоб берганидан кейин, мен телефонни Лапортага бердим ва улар ўзаро суҳбатлашди.

Лапорта Андрейдан «Барселона»да ўйнаш хоҳиши бор ёки йўқлигини сўради, бунга эса Арвашин ижобий жавоб қайтарди. Шундан сўнг, трансфер жараёни бошланди. «Барселона» Андрейга беш йиллик шартнома таклиф қилди. У ҳатто «Арсенал»даги маошидан ҳам кўпроқ маблағ олиши мумкин эди.

Ҳаммасини Миллер тўғридан-тўғри ҳал қилди. Аршавин ўша пайтда Россия терма жамоаси ва «Зенит» клубининг рамзи эди. Тан олиб керак, Миллер «Барселона»га Аршавинни Мессига алмаштириш ниятида эканлиги билан чиройли жавоб қайтарди. Аршавин ўша пайтда «Зенит» учун «Барселона»нинг Мессисидек муҳим эди. "Барселона"нинг юборган таклифига «Зенит» клуби икки кундан кейин жавоб қайтарди ва шундай сўнг, ушбу битим амалга ошмаслиги ойдек равшан бўлиб қолганди.

Андрейни умуман сотишни хоҳлашмаганди. Гап пулда эмасди. Бироқ, орадан олти ой ўтгач, Аршавинни 18 миллион евро эвазига «Арсенал»га сотиб юборишди.

Бу принципиал тарих эди. Ўйлайманки, «Зенит»дагилар кейинчалик афсусланишга. Болаликдаги орзусини амалга ошмаганидан кейин, Аршавин мотивацияни йўқотди ва кейинги олти ойда унчалик яхши ўйнамади.

Агар Аршавинни «Барселона»га қўйиб юборишганида, у Россия тарихидаги энг яхши футболчи бўларди. У «Барселона» қатор совринларни қўлга киритиши мумкин эди», - деди Селюк Россия матбуотига.

Киритилди: 16:24, 07.06.2020.
Ўқилди: 5214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.