Беларусь чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Шахтёр Солигорск" ҳамда "Энергетик-БГУ" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол 11-дақиқада Виталий Лисакович томонидан киритилди.
"Энергетик" шарафини ҳимоя қилаётган икки ҳамюртимиз Шохбоз Умаров ва Жасур Яхшибоевлар ўйинни асосий таркибда бошлашди. Умаров иккинчи бўлим аввалида захирага олнган бўлса, Яхшибоев тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
"Шахтер" Солигорск – "Энергетик-БГУ" 1:0
Гол: Лисакович (11).
"Шахтер" Солигорск – Гутор, Бурко, Антич, Хадаркевич, Сачивко, Сзоке, Селява (Бодул, 69), Иванович (Подстрелов, 46), Баланович, Кендыш, Лисакович (Диасамидзе, 85).
"Энергетик-БГУ" – Садовский, Мавату, Мирошников, Шкурдюк, Свирепа, Тве, Умаров (Совпель, 46), Гирс, Бакич, Яхшибоев, Носко.