Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Яшасин қирол ёхуд Ла Лигадаги вазиятни эслайсизми?

Баҳо:
+ | -

Тўғри, ҳамкасбларимиз одатда “Қирол лига” деб Англия премьер лигасини назарда тутишади. Томошабоплиги, тезлик ва бошқа бир қанча кўрсаткичлар бўйича бу борада баҳсга ҳожат йўқ. Лекин, аслида 94 ёшли Елизавета II тахтда экан Англияга нисбатан қирол эмас, барибир қиролича сўзи мосроқ менимча. Қирол лафзини эса Филипп VI ва Испанияга, ўз-ўзидан Ла Лигага қолдирайлик.

Хуллас, Ла Лига ҳам бошқалар каби мажбурий танаффусга йўл олар экан, жуда кўплаб саволларни очиқ қолдирганди. Турнир жадвалининг аввали-ю охирида Каталон клублари. Пиренейда чемпионлик курашда – “Барселона” ва “Реал Мадрид”. Еврокубоклар йўлланмаси учун баҳсда – “Севилья”, “Реал Сосьедад”, “Хетафе”, “Атлетико М” ва “Валенсия”. Жон сақлаш учун жангда – “Эйбар”, “Сельта”, “Мальорка”, “Леганес” ва “Эспаньол” бор.

Тўғри, буёғига кучлига янада осон бўлади, кучсизга янада қийин бўлади, дейишяпти. Жон бор бу фикрда. Бироқ масалан, пандемиядан аввал эндигина тезлик олган жамоалар бор эди. Яққол мисол – “Сельта”. Сўнгги 5 учрашувда мағлубиятсиз келиб хавфли зонадан эндигина чиққанди. Яна ўша тезликка қайта оладими, йўқми, бу – мавҳум.

Қиролнинг қайтишини албатта бирга кузатамиз. Манзил ўша – “Футбол ТВ”. Илк ўйин бизни яна тарихга чорлайди. Андалусия томон. Дерби. “Севилья”-“Бетис”. Бу ҳақда алоҳида тўхталамиз ҳали. Кузатиб боринг.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 23:33, 08.06.2020.
Ўқилди: 5213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.