Кириш Регистрация
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче 0-2 Рома
07/01 00:45 Сассуоло 0-3 Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона
08/01 00:30 Борнмут - Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд - Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас - Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм - Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити - Брайтон
08/01 00:45 Парма - Интер
08/01 00:45 Торино - Удинезе
08/01 00:45 Лацио - Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли - Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл - Лидс
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри

«Барселона» собиқ президенти: «Фигу хоин эди. Перес эса қабиҳ ишга қўл урган»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» собиқ президенти Жоан Гаспарт Луиш Фигунинг можароли трансфери ҳақида гапирди.

«Фигу хоин эди. Мен «Барселона« президенти этиб сайланган кечада Фигу менга қўнғироқ қилиб, унда икки йўл борлигини айтди — бири Мадридга кетиш, иккинчиси «Барселона»да қолиш.

Унинг сўзларига кўра, агенти «Реал» билан шартнома имзолаб қўйган. Агар Фигу унга имзо чекмаса, тахминан, 3 миллион евро тўлашига тўғри келарди. Фигу агентини ноқулай аҳволга солиб қўйиш нияти йўқлигини айтди, аммо агар «Барселона» шу пулни тўлаб берса, қолиши мумкинлигини айтди.

Мен унга пулларни тўлашимизни айтдим. Фигу эса банк кафолат ҳужжатини олишимни сўради, бироқ тун эди ва мен буни қила олмадим. Мен унга барча мажбуриятларни ўз зиммамизга олишимиз ҳақида кафолат бердим, аммо у «Реал»га ўтиб кетди. Бу менинг яқин дўстим – Флорентино Переснинг жирканч ва маккорона иши эди», — дейди Жоан Гаспарт.

Эслатиб ўтамиз, Фигу 2000 йилда «Барселона»дан «Реал»га ўтган. У «Реал» сафида 2000—2005 йилларда тўп сурган, умумий ҳисобда 239 та ўйин ўтказиб, 57 та гол урган. У футболчилик фаолиятини 2009 йилда «Интер»да якунлайди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:41, 09.06.2020.
Ўқилди: 6288 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.