"Бавария" клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Германия кубоги ярим финал босқичида "Айнтрахт" устидан қозонилган ғалабадан сўнг нима учун Серж Гнабри бу ўйинни ўтказиб юборганини айтди.
"Гнабри машғулотларда белидан жароҳат олди. У нормал ҳаракат қила олмади. Умид қиламан, шифокорларимиз шанба кунига қадар уни оёққа тургизишади", -дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни "Бавария" Бундеслиганинг навбатдаги турида "Боруссия М" билан тўқнаш келади