Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ла Лига қайтмоқда, чемпионлик қайси жамоага насиб этади: «Реал» ёки «Барселона»?

Баҳо:
+ | -

Коронавирус туфайли март ойининг иккинчи ярмида тўхтаб қолган Ла Лига баҳслари 11 июнь, пайшанба кунидан рестарт олади.

«Севилья» — «Бетис»

Мавсум «Севилья» ва «Бетис» ўртасидаги Севилья дербиси билан давом этади. Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш олиб бораётган Хулен Лопетеги шогирдлари ноқулай бўлган рақиб билан куч синашади. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс доимо кескин кураш ва голларга бой бўлиши билан ажралиб туради. Мазкур тўқнашувда сўнгги бор 2015 йилда нурсиз дуранг қайд этилган, шундан кейин ҳар бир баҳсда дарвозалар ишғол қилиб келинади.

Биринчи даврадаги баҳсда «Севилья» сафардан уч очко билан билан қайтганди (2:1). Ўзаро ўйинлардаги устунлик «Севилья» томонида — 55 ғалаба, «Бетис» эса 34 бор муваффақиятга эришган.

«Мальорка» — «Барселона»

Кике Сетьен шогирдлари мавсум рестартини ўртамиёна жамоага қарши баҳс билан бошлайди. Биринчи даврада каталон клуби «Мальорка»га имкон қолдирмаганди (5:2). «Барселона» мазкур турга келиб «Реал»ни икки очкога ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Бироқ олдинда «кўк-анорранглилар»ни мадридликларга қараганда қийинроқ тақвим кутиб турибди. Шу сабаб йўқотилган ҳар бир очко чемпионлик масаласини хавф остида қолдириши мумкин.

Ўзаро ўйинлардаги устунлик табиийки «Барселона» томонида, каталонлар 23 бор ғалаба қозонишга муваффақ бўлган, бор-йўғи еттита ўйинда имкониятни бой берган ва 5 ўйинда дуранг қайд этилган. «Барселона» сўнгги бор «Мальорка»га 2009 йилнинг май ойида мағлуб бўлган. Шундан кейин жамоалар 9 бор тўқнаш келди ва уларнинг саккизтасида «Барса» ғалабани тантана қилган.

«Атлетик Бильбао» — «Атлетико»

Ёзда ўз таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширган мадридликлар жорий мавсумда барқарор ўйин намойиш қила олмаяпти. Диего Симеоне шогирдлари 27-турдан сўнг 45 очко билан 6-ўринга жойлашган, бироқ уларни 3-поғонадаги «Севилья» билан икки очко ажратиб турибди.

Мавсумни ёмон бошламаган бильбаоликларда қиш ойларида жуда кучли пасайиш юзага келди. Жамоа декабрь бошидан февраль охиригача Примера доирасида фақат битта ўйинда ғалаба қозонди. Аммо карантиндан аввалги иккита турда «Атлетик» узоқ давом этган ғалабасиз серияси нуқта қўя олганди.

«Реал» — «Эйбар»

Коронавирус туфайли юзага келган танаффус Зинедин Зидан учун айни муддао бўлди. Сабаби март ойида «Реал» бир қатор етакчилари, хусусан, Эден Азар хизматидан фойдалана ололмаётган эди. Март ойи бошида «Барселона»ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлган «Реал» мусобақа жадвалида етакчига айланиб олганди, бироқ карантин арафасидаги турда «Бетис»дан учралган мағлубият жамоани иккинчи ўринга тушириб юборди. «Реал» «Бернабеу»даги таъмирлаш ишлари сабаб, ушбу ўйинни ўзининг захира стадиони ҳисобланган «Альфредо ди Стефано»да ўтказади.

Ушбу жамолар жами 13 бор ўзаро тўқнаш келган. Уларнинг ўнтасида Мадрид клубининг қўли баланд келган бўлса, «Эйбар» фақат бир ўйинда зафар қучган. Қизиғи бу жамоалар иштирокидаги ўзаро ўйинларда бирорта нурсиз ўйин йўқ ва ҳар бир ўйинда энг камида иккита гол урилади.

Ла Лига, 28-тур баҳслари

11 июнь, пайшанба
«Севилья» — «Бетис» 01:00

12 июнь, жума
«Гранада» — «Хетафе» 22:30
«Валенсия» — «Леванте» 01:00

13 июнь, шанба
«Эспаньол» — «Алавес» 17:00
«Сельта» — «Вильярреал» 20:00
«Леганес» — «Вальядолид» 22:30
«Мальорка» — «Барселона» 01:00

14 июнь, якшанба
«Атлетик Б» — «Атлетико М» 17:00
«Реал Мадрид» — «Эйбар» 22:30
«Реал Сосьедад» — «Осасуна» 01:00

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:00, 11.06.2020.
Ўқилди: 5304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.