Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Сульшер «МЮ»ни рестартга қандай тайёрлаётгани ҳақида

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" АПЛга тайёрланиш асносида "Вест Бромвич" билан орқама-кетин икки ўйин ўтказади. Ҳар бир ўйин бир соатдан давом этиб, икки хил таркиб ҳаракат қилар экан.

Биринчи ўйинда майдонга тушадиган жамоа таркиби қизиқ:

Ромеро, Бишоп - Байи, Туанзебе, Менги, Уильямс, Далот, Фосу Менса - Матич, Погба, Фернандеш, Гомес - Гринвуд, Рэшфорд, Марсиал, Жеймс.

Таркибнинг қизиқ томони шундаки, биринчи таркибдаги ҳимоя чизиғи деярли захира ҳимоячиларидан тузилган ва Магуайр, Линделоф, Шоу, Биссака каби ҳимоячилар киритилмаган.

Олдинги чизиқ эса, аксинча, асосий ҳужумчиларнинг ҳаммаси шу ерда, ярим ҳимояда ҳатто Погба - Фернандеш тандемини ҳам кўришимиз мумкин. Таркиблар биринчи ва иккинчига эмас, мана шундай аралаш ташкил этилган.

Менимча, бунинг сабаби, айнан олдинги чизиққа, Погба ва Фернандешнинг бирга ўйнаши, уларнинг Рэшфорд ва Марсиал билан боғламларга урғу берилишидир. Ҳимоя эса, атайлаб "заифлаштирилган". Чунки Погба ва Фернандешнинг бир таркибда бўлиши таркибдаги мувозанатга путур етказишини, ҳимояда бўшлиқлар юзага келишини кўпчилик тахмин қилаётганди. Албатта, бир икки ўйинда, айниқса, Чемпионшип жамоаси билан бу камчиликларни англаш қийин. Шунинг учун ҳам, Сульшер янада кучсиз ҳимояни тушириб, муаммони тезроқ кўриб, текшириб олмоқчига ўхшайди.

Магуайр каби футболчилар баъзи ўйинларда Погба ёки Фернандеш қолдирган бўшлиқларни ёпиб тура олади, аммо баъзи ўйинларда панд ейилиши мумкин. "Вест Бромвич" савиясидаги жамоа билан ҳаммаси жойида бўлиб, кучлироқ босимда тизим сўкилиб кетиши мумкин.

Бугун эса, ўша панд ейиладиган баъзи ўйинлар атайлаб юзага келтирилмоқда. Қизиқ бўлади.

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 20:49, 12.06.2020.
Ўқилди: 5487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.