Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

“Барселона” тарихидаги энг ёмон натижа қайд этган мураббий ким?

Баҳо:
+ | -

“Барселона”ни бошқариш исталган мураббий учун ҳам муаммо туғдириши турган гап. Доимо клубдан катта ғалабаларни талаб қилувчи мухлислар ва раҳбарият билан ишлаш мураббийлар учун катта босимни юзага келтиради. Афсуски, ҳамма мураббийлар ҳам бу босимни енгиб ўта олмайди. Stadion.uz бугун ана шундай босимга дош бера олмаган мураббийлар билан таништириб ўтади.

Хеннес Вайсвалер (май 1975 – апрель 1976)

 

Вайсвалер Каталонияга “Боруссия М” билан Европа чемпионлар кубогида зафар қучган мураббий сифатида таклиф этилади. “Барселона”ни қўлга олгунига қадар Ҳеннес икки бор Бунделислигада ғолиб чиққан ва ўз ўйин услубини тарғиб қилувчи мутахассис эди. Эътиборлиси шундаки, немис мураббийи клубда афсонавий Ринус Михелснинг ўрнини эгаллайди. Афсуски, мураббий янги иш жойида тезда муаммога учради. Клубнинг «ўша даврдаги Мессиси» - Ёҳан Кройф Вайсвелер тарғиб этаётган футболни очиқчасигаҳушламайди. Оқибатда, клубда ички низолар бошланиб кетди. Раҳбарият бу низони тўхтатиш учун Кройф ёки Ҳеннесни олиб қолиш лозимлигини тушунди ва футболчининг фойдасига қарор қабул қилди. Ваҳоланки, Хеннес Вайсфеллер оз фаолияти давомида 11 та соврин ютган, келажаги порлоқ мутахассислардан эди. Кейинчалик мураббий АҚШда иш олиб борди ва ўша ерда футболдаги фаолиятига нуқта қўйди.

Ласло Кубала (май 1980 – ноябрь 1980)

Кубала футболчи сифатида айнан “Барселона”да ном қозонган.         Аслида Ласло икки бор жамоага мураббий этиб тайинланган, бироқ унинг иккинчи уруниши шу қадар омадсиз чиқдики, ҳатто “ “FourFourTwo” нашри томонидан клуб тарихидаги энг омадсиз мураббийлар қаторига қўшилди. Ҳозир ана шу иккинчи уруниш ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Ласло нақд 11 йил Испания терма жамоасини бошқарганига қарамай, айтарли ҳеч қандай ютуқларга эриша олмади. 1980-йилда бўлиб ўтган Европа чемпионатида эса умуман гурҳдан ҳам чиқа олмади. Шу сабабли уни Каталонияда жуда совуқ қарши олишди. Боз устига илк 13 та ўйиндаги 6 та мағлубият вазиятни чигаллаштириб юборди. “Кёльн”дан қабул қилинган 4 та жавобсиз гол Кубалага чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйишларига сабаб бўлди.

Лоренс Феррер (май 2000 – апрель 2001)

Қизқарли факт! Феррер ҳам “Барселона” бошқарувини қўлига олгунига қадар, Сетьен сингари “Бетис”да ишлаган ва яхши натижаларни қайд этган. Шундай бўлсада, 2000-йилда Луи Ван Галнинг ўрнини эгаллаган мураббийни футболчилар қарсаклар билан қарши олишмагани бор гап. Боз устига, Лоренс ўзининг илк мавсум олди йиғинлари чоғида “қовун тушургач”, ҳеч ким унинг келажакда “мўъжиза” намойиш этишига ишонмай қўяди. Гап шундаки, Феррер ёзда клубга келиб қўшилган Эмануел Петитдан аввалари қайси позитцияда тўп сургани (танимагани боис)ҳақида сўрайди. Ачинарлиси шундаки, мураббий клубни Фигу тарк этгач, жамоавий ўйинни ташкил эта олмади. Қўшимчасига ички низоларни бартараф этиш учун унга “авторитет” ҳам етишмади. Каталония клуби мураббийга “ “Лидс” ва “Ливерпуль”дан учралган мағлубиятлардан сўнг (ЕЧЛ ва УEФА кубоги мусобақаларида) ҳам ишонишда давом этди, бироқ уйда “Осасуна”га бой берилган (1:3) ўйин сўнгги нуқтани қўйишга сабаб бўлди.

Луи ван Гал (май 2002 – январь 2003)

Ван Гал биринчи урунишда “Барселона” билан ички биринчиликлардаги барча совринларни ўзиники қилиб олган эди. Иккинчи бор бу трюкни қайтариш унинг қўлидан келмади. Ваҳоланки, Луи Каталонияни тарк этгач, “Барселона” 2 йил давомида бирорта совринни қўлга киритмаган эди. Шу сабабли клуб Президенти Жоан Гаспар яна голландиялик мутахассисни ортга қайтаришга қарор қилади. Катта эҳтимол билан у ўша қарори учун ҳали-ҳамон ўзини кечира олмаса керак. Мураббий клубнинг трансфер сиёсати, кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммоларини танқид қилишни бошлаб юборади. Боз устига, натижалар ҳам ички муҳит сингари кундан-кунга ёмонлашишни бошлайди. Оқибатда, Ван Гал “Ла Лига”нинг 30 та учрашувида бор йўги 6 та ғалаба қозонгани боис, истеъфога чиқарилади. У жамоани тарк этганида, “Барселона” ҳавфли зонадаги клублардан атиги 3 очко кўпроқ жамғарган эди холос.

Херардо Мартино (июль 2013 – май 2014)

Клуб тарихидаги энг тушунарсиз танлов! Аслида Каталония клуби доимо топ жамоаларда ҳаракат қилган, Европа клублари билан ишлаш тажрибасига эга мураббийларнижалб этар эди. Херардо Марино бу критерияларнинг бирортасига мос тушмасада, жамоа билан бир мавсум ишлашга муваффақ бўлган. Бунга қадар Мессини дунё футболига тақдим этган “Ньюэллс Олд Бойз”дагина фаолият олиб борган мураббий бир юмалаб ўша даврдаги дунёнинг энг кучли жамоасида иш бошлагани кўпчиликда шубҳа уйғотади. Айрим нашрлар бу танлов Мессининг қистови билан бўлганини ҳақида маълумотлар келтиришга урунган бўлсада, якунда барибир Мартино “Баселона” билан “узоққа бора олмаслиги” маълум бўлиб қолди. Каталония клуби ўзининг барча замоналардаги энг кучли футболчилари билан ҳам омадсиз мавсум ўтказишинибарча Мартинонинг тажрибасизлигига йўйди. Ҳатто буни аргентиналик мутахассиснинг ўзи ҳам тан олган.

“Агар “Барса” ўз услубига содиқ қолган ҳолда тўп суриб соврин ютмаганида, ҳеч ким уларни танқид қилмаган бўлар эди. Биз эса, клуб футбол фалсафасида узоқлашдик ва бирорта соврин ютмадик. Бу чинакам омадсиз мавсум”

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:08, 13.06.2020.
Ўқилди: 8205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.