Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Ракитич «Барселона» сафида юбилей учрашувини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 28-тури доирасида бўлиб ўтган «Мальорка»га қарши ўйинда "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич иккинчи бўлим бошидан захирадан майдонга тушди.

Хорватиялик футболчи учун кечаги баҳс "кўк-анорранглилар" сафидаги 300-ўйин бўлди. 32 ёшли футболчининг мусобақалар кесимида ўтказган ўйинлари сони қуйидагича:

Ла лига — 191,
Чемпионлар лигаси — 59,
Испания кубоги  — 39,
Испания суперкубоги  — 8,
клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати — 2
Европа суперкубоги  — 1та.

Ракитич "Барса" сафидаги ўйинлар сони бўйича клуб легионерлари орасида 4-натижага эга. Лионель Месси (719), Дани Алвес (391) ва Хавьер Маскерано (334) ундан кўпроқ ўйинларда иштирок этишган.

Ракитич 2014 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келади. У клуб билан 13та совринни қўлга киритган.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 11:06, 14.06.2020.
Ўқилди: 3726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик