Кириш Регистрация

Ибраҳимович «Милан»ни тарк этишга қарор қилди: у раҳбарият билан уришиб қолди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ёзда шартномаси якунланганидан кейин Италияни тарк этиб, Швецияга қайтишга қарор қилди.

"Gazzetta dello Sport" тарқатган хабарга кўра, 38 ёшли футболчи "россонери"нинг баъзи раҳбарлари билан тортишувга боргани учун шундай қарорга келди. Жумладан, Златан жамоа бош директори Иван Газидиснинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Швециялик футболчи клубни яхши бошқармагани ва маошларни қисқартиришга қарор қилгани учун раҳбариятни танқид қилган эди. Шунингдек, Ибраҳимовичга клубнинг ривожланиш режаси ёқмаяпти.

Златан 2020 йилнинг январь ойида "Милан"га ўтганидан бери 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва битта голга узатма берди. Шу кунларда у жамоадан янги шартнома борасида музокара бошлашни талаб қилган эди.

Манба: isport.ua
Киритилди: 15:41, 14.06.2020.
Ўқилди: 4359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.