Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Олимпия ўйинлари афсоналари: «Юбка кийган Бубка»

Баҳо:
+ | -

Олимпия ўйинлари афсоналари рукни остида бугун енгил атлетиканинг лангарчўпга таяниб сакраш бўйича 2 карра Олимпиада чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони, 28 карра жаҳон рекордчиси Елена Исинбева ҳақида ҳикоя қиламиз.

Елена Гаджиевна Исинбаева 1982 йил 3 июнь куни Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида таваллуд топган. 38 ёшни қарши олган Исинбаева ўзининг хушмуомалалиги ва албатта, спортдаги ажойиб маҳорати билан мухлислар қалбига кириб борди. Қаҳрамонимиз Афина-2004, Пекин-2008 Олимпия ўйинларида олтин, Лондон-2012 Олимпия ўйинларида эса бронза медалига сазовор бўлган. Исинбаева лангарчўпга таяниб сакраш бўйича 5 метр баландликни забт эта олган дастлабки аёл спортчи сифатида тарихда қолди. Айтиб ўтганимиздек, 28 маротаба жаҳон рекордларини янгилагани унинг шуҳратига ўзи каби чирой бериб турибди. Мана шундай ажойиб натижалари сабаб кўпчилик уни «Юбка кийган Бубка» номи билан ҳам атаган.

Елена Исинбаева амалдаги жаҳон рекордини 2009 йил 29 август куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ўтказилган Бриллиант лига босқичида ўрнатган бўлиб, Исинбаева ўшанда 5.06 метр баландликдан ошиб ўтган эди.


Яна бир аҳамиятли томони Елена ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган атиги 9 нафар енгил атлетикачининг биридир. Ўзининг ажойиб натижалари сабаб 2004, 2005 ва 2008 йилларда Халқаро енгил атлетика федерацияси талқинига кўра, йилнинг энг яхши аёл спортчиси номига сазовор бўлган. 2003 йил 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Европа чемпионатидан 2008 йил Пекин Олимпиадасигача бўлган даврда ўзи иштирок этган барча мусобақаларда фақат биринчи ўринни қўлга киритган. 2013 йил ўз юртида ўтган жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан шонли спорт фаолиятига чиройли нуқта қўйди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан Елена Исинбаева 2019 йил 8 март арафасида юртимизда ташкил қилинган «Нафосат-2019» аёллар спартакиадасининг фахрий меҳмони сифатида Тошкентга ташриф буюрган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида спортчи билан ташкил қилинган матбуот анжумани спорт журналистлари учун чинакам байрамга айланиб кетган эди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:07, 14.06.2020.
Ўқилди: 2596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.