Кириш Регистрация
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона 0-1 Фиорентина
04/04 21:30 Бетис 0-0 Эспаньол
04/04 23:45 Лацио 1-1 Парма
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Мирзоҳид Ғофуров: "Эртага Азизнинг ўрнида бошқа футболчи бўлиши ҳам мумкин"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" (2:2) жамоалари ўртасидаги ўйин сўнг "лочинлар"нинг биринчи голига муаллифлик қилган Мирзоҳид Ғофуров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Суперлиганинг қайтгани билан барчани табриклайман. Биринчи ўйинни ёмон ўтказмадик. Албатта, режамизда тезкор гол уриб олиш бор эди. Сабаби узоқ танаффусдан кейин ҳамма футболни соғинганди. Агрессив футбол бўлиши аниқ эди.

"Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар сафида бир нечта ёш ва ажойиб футболчилар бор. Менимча, улар яққол устунлик қилишмади. Биз голдан сўнг қарши ҳужум тактикасида ўйнаганимиз учун кўпчиликка шундай туюлди.

"Навбаҳор"нинг мақсади чемпион бўлиш. Кейинги мавсумда ОЧЛда ўйнашни хоҳлаймиз. "Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоа.

Азизнинг пенальтидан фойдалана олмагани жуда аламли, лекин бу футбол. Унинг хатосини жамоадагилар тўғри қабул қилди. Азизнинг ўзи ҳам тушкун ҳолатда, бундай вазиятда фақат уни қўллаб рухий далда бериш керак. Уни айблаш нотоғри, эртага унинг ўрнида бошқа футболчи бўлиши ҳам мумкин. Шу сабабли, бундан тўғри хулоса чиқаришимиз керак", -дейди Ғофуров сайтимиз учун берган интервьюсида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:07, 15.06.2020.
Ўқилди: 6683 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик