Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Зарруҳ Адашев: «Такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган вақтимда мени ўмариб кетмоқчи бўлишганди»

Баҳо:
+ | -

2012 йилдан буён АҚШда ҳаёт кечираётган ўзбекистонлик UFC жангчиси Зарруҳ Адашев Нью-Йоркда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган вақтидаги воқеа ҳақида гапирди.

«Uber’да ҳайдовчи бўлиб ишлаб юрган вақтимда, бир март мени ўмариб кетмоқчи бўлишди, бироқ охир-оқибат шундай бўлдики, улар йўлкирадан ташқари одатдагидан кўпроқ чойчақа ташлаб кетди. Воқеа шундай бўлди: мен хавфли туманлардан бирига бориб қолдим, у ерда безорилар яшайди. Одатда бошқа ҳайдовчилар у ерга борганда дастурни ўчириб, жуфтакни ростлашни маслаҳат беради.

Мижоз чиқди, ўйлаб қолдим: ‘Олиб кетаман. Пул ахир’. Машинага ‘кўча болалари’ ўтирди. Дастурда Меter деб номланган функция бор, уни ёқишинг билан ҳисоблагич ишга тушади. Мен уни ёқдим, улардан бири шундай деди: ‘Қани ўчир’. Мен машинани тўхтатиб, шундай дедим: ‘Нимага? Тушишни хоҳлайсизми?’. Улар жавоб берди: ‘Йўқ, шунчаки текинга кетишни истаймиз’.

Таҳдид қилишни бошлашди. Албатта, жангчиман, бироқ барибир қўрқув бор эди. Ахир бошқа ҳудуддаман, бир ўзимман. Дарҳол телефонимни олдим ва машинадан тушдим, рақам теришни бошладим, улар эса: ‘Тўхта-тўхта, бўлди, ўчиришинг шарт эмас’. Жойимизга ўтирдик ва кетдик.

Менда ҳар доим суратларим туширилган карточкалар бўлган. Мураббий бўлишни хоҳлардим, машинанинг барчага кўринадиган жойига суратимни ёпиштириб қўйгандим, қизиққанларни машғулотларимга таклиф қилардим. Ҳар доим спорт зал очиш режаларимдан бири бўлган.

Ўша йўловчилардан бири сўради: ‘Сенинг суратингми? Жанг қиласанми?’. Жангларда қатнашишим ҳақида уларга айтиб бердим. Улар ҳам UFC мухлиси экан, сўрашди: ‘Жон Жонсни биласанми?’. Жавоб қайтардим: ‘Албатта, у ахир менинг севимли жангчим!’. Уларни айтилган жойгача олиб бордим ва йўлкирадан ташқари 20 доллар чой-чақа пули беришди», — дейди Адашев.

Зарруҳ 14 июнь тонгида Лас-Вегасда ташкил этилган UFC’нинг навбатдаги мусобақаси доирасида америкалик Тайсон Нэмга қарши октагонга чиқиб, 1-раунднинг 32-сониясида нокаутга учради.

Маълумот учун, Зарруҳ UFC’га қадар Bellator промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. MMA’даги натижаси эса Нэмга қадар шундай эди: тўртта жанг, учта ғалаба ва битта мағлубият. Самарқандлик 27 ёшли спортчи MMA’га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:30, 16.06.2020.
Ўқилди: 6431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.