"Бавария" клуби "Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий билан ўз мудофаасини кучайтирмоқчи.
"AS" тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар футболчи 7 миллион евро миқдорида йиллик маош тўлашга тайёр.
Ашраф жорий мавсумни ижара асосида "Боруссия" сафида ўтказмоқда. Аммо ёзда у "Реал"га қайтиши керак. Шундан сўнг марокашлик футболчининг келажаги ҳал этилади.
Ҳакимийнинг трансфер нархи 54 миллион еврога тенг.