Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ла лига. «Барселона» «Леганес»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 29-тури доирасида «Барселона» бугун ўз уйида «Леганес»ни қабул қилиб, ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.

Ўйин давомида ташаббус каталонияликлар томонида бўлган бўлса-да, Сетьен жамоаси ғалабани осонлик билан қўлга киритмади. Айниқса, ўйиннинг 10-дақиқасида меҳмонлар 2та ўта қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Дастлаб Лангле бўш дарвозага кираётган тўпни чизиқ олдида қайтариб қолган бўлса, орадан 1 дақиқа ўтиб "Леганес" футболчисининг зарбасидан кейин тўп устунга тегди.

"Барса" деярли бир тайм давомида рақибнинг мудофаасини ёриб ўтишга уринди. 42-дақиқада Ансу Фати 15 метрлардан зарба бериб, ҳисобни очди.

Иккинчи таймда ўйин сурати ўзгармади. Гризманн томонидан урилган гол кичик офсайд туфайли бекор қилинган бўлса, орадан кўп ўтмасдан "Леганес" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Месси ундан самарали фойдаланиб, фарқни иккитага оширди.

Ушбу ғалаба туфайли "Барселона" ўз очколарини 64тага етказиб олди. "Кўк-анорранглилар" 19 июнь куни "Севилья" майдонига сафар уюштиришади.

Испания Ла лигаси, 29-тур
Барселона – Леганес 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 42 Фати, 2:0 – 69, пенальти Месси.
Барселона – тер Стеген, Пике (Умтити, 73), Фирпо, Лангле, Серджи Роберто (Семеду, 53), Бускетс (Видаль, 63), Артур (Пуч, 73), Ракитич, Фати (Суарес, 54), Месси, Гризманн.
Леганес – Куэльяр, Тарин, Авазьем, Сильва (Родригес, 71), Бустинса, Ресио (Хиль, 85), Эрасо (Амаду, 63), Рубен Перес, Меса (Ассале, 46), Руибаль, Герреро (Каррильо, 71).
Огоҳлантиришлар: Бустинса (37), Рубен Перес (68), Авазьем (82), Лангле (84), Пуч (84), Фирпо (89), Ракитич (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:59, 17.06.2020.
Ўқилди: 6313 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.