Кириш Регистрация
08/01 00:30 Борнмут 3-2 Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд 3-0 Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас 0-0 Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон 1-1 Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм 2-1 Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити 1-1 Брайтон
08/01 00:45 Парма 0-2 Интер
08/01 00:45 Торино 1-2 Удинезе
08/01 00:45 Лацио 2-2 Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли 2-2 Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл 4-3 Лидс
08/01 16:30 Австралия 2-1 Таиланд
08/01 19:00 Ироқ 0-0 Хитой
08/01 22:30 Кремонезе 2-2 Кальяри
09/01 00:45 Милан 1-1 Женоа
09/01 01:00 Арсенал 0-0 Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон 1-2 Вьетнам
09/01 21:30 Иордания - Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе - Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА - Япония
10/01 16:30 Ливан - Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо - Бетис
10/01 19:00 Эрон - Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе - Пиза
10/01 19:00 Комо - Болонья
10/01 20:15 Вильярреал - Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна

Римда “ўлди“га чиққан Роналду ёхуд "Ювентус" учун мавсум тугади(ми?)

Баҳо:
+ | -

Кеча “Олимпико“ ўйингоҳида “Наполи“ жамоси ўз тарихида 6 маротаба Италия кубогига эга чиқди. Ўйиннинг кечиши ва “Ювентус“ жамоасини пенальтилар сериясига қадар “етаклаган“ Неаполликлар устози Гаттузо, қайсидир маънода ярим финалдаги собиқ жамоаси “Милан“нинг аламини олгандек гўё. Аксинча, Туринликларга “Интер“ рўбару келгандачи? Конте шогирдлари финалда бошқачороқ футбол таклиф этган бўлармиди? Кўрдикки, Мауритсо Сарри жамоаси учун рестарт ёқимли бўлмади. 11 метр нуқтадан кутилмаганда ноаниқлик, ҳатто, ундан аввалги иштиёқсиз ўйинлар ҳам бевосита Португалиялик феноменнинг кайфиятига эҳтимолки, таъсир кўрсатган.

Камига, Римда уни “ўзгача“ кутиб олганлар ҳам бўлди. Мураббийнинг Ювентус характерига қанчалар мос ёки мос эмаслиги тобора аён бўлиб боряпти. Саноқли кунлардан сўнг, “А Серия“ қайтади, айни пайтда турнир жадвалида “зебралар“ пешқадам. Италиялик мутахассис ҳеч бўлмаганда мухлисларда яхши таассурот қолдириш учун ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қилади. Лекин, "Лацио", "Интер" каби рақобатчилар соядек таъқиб этмоқда, шунингдек чемпионлик учун қатъи даъво қилмоқда.

Августда давом этиши аниқ бўлиб улгурган ЕЧЛда ҳам бироз “тушунарсиз“ ҳолат. Кутилмаган пайтда “Лион“дан учралган мағлубият. Вазият эса яна оғирлашди. Мураббий бошчилигидаги жамоанинг ўзини ўзи, қийин аҳволга солиб қўяётгани, ўйинда жамоавий руҳ, ҳар бир гол учун ташналик, ҳар бир ғалаба учун иштиёқ етишмаётганлигидан ҳам кўриниб турубди. Айни пайтдаги ҳолати ҳақида нимадир айтиш мушкул бўлган Француз клуби тўсиғидан ўтилган тақдирда ҳам, кейинги довонда оғир қийинчилклар гирдобига тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Шу боисдан ҳам, Андреа Анелли пайдо бўлган ушбу жароҳат йиригламасдан туриб, вақтида малҳам топиш ишларини бошлагани маъқул.

Шундагина, бир неча ойдан буён 7-рақамли футболчининг жамоани тарк этиши борасидаги хабарлар фақат миш-мишлигича қолиши мумкин.

Кўрамиз, кузатамиз Туринда муаммолар бошланмоқда...


Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ тайёрлади

Киритилди: 20:37, 18.06.2020.
Ўқилди: 7826 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.