Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Ла лига. «Реал» иккинчи бўлимда «Валенсия»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 29-тури доирасида «Реал» ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилиб, икки таймда икки хил ўйин намойиш этиб берди.

Биринчи бўлимда "кўршапалаклар" анча хавфли кўринишди. Бир вазиятда Родригонинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтган бўлса, иккинчи вазият ҳужумчининг голини VAR бекор қилди.

Мадридликлар биринчи таймда рақиб дарвозаси томон жуда кўп зарбалар беришди, аммо уларнинг ўйинида мувозанат етишмагани учун рақибнинг қарши ҳужумлари хавфлироқ бўлди.

Иккинчи бўлимда эса Зидан барчасини жой-жойига қўйди. Натижада меҳмонлар майдон марказидан деярли ўта олишмади, тўпни жуда кўп йўқотишди. "Реал"нинг уринишлари эса бесамар кетмади. Боз устига, "Валенсия" мураббийининг ўйинчи алмаштиришлари муваффақиятли чиқмади.

Баҳснинг 61-дақиқасида Азарнинг узатмасидан кейин Бензема дарвозани ишғол қилди. Учрашувнинг 73-дақиқасида Марко Асенсио 11 ойлик танаффусдан кейин захирадан майдонга тушдию, илк уринишдаёқ дарвозани ишғол қилди. Унга тўпни Ферлан Менди узатганди.

Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Бензема жуда чиройли гол муаллифига айланди. Асенсионинг узатмасидан кейин Карим тўпни жарима майдони ичида тўпни ҳимоячининг устидан ошириб ўтди ва уни ерга туширмасдан чап оёқда зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, тўрга бориб тушди!

Шу тариқа, "Реал" иккинчи бўлимдаги идеал ўйини туфайли йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Зидан шогирдлари "Барса"ни таъқиб қилишда давом этишади.

Испания Ла лигаси, 29-тур
Реал Мадрид – Валенсия 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 61 Бензема, 2:0 – 74 Асенсио, 3:0 – 86 Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Рамос, Карвахаль, Менди, Каземиро, Кроос, Модрич, Вальверде (Асенсио, 74), Азар (Винисиус Жуниор, 82), Бензема.
Валенсия – Силлессен, Гайя, Мангаля, Гильямон, Васс, Солер (Черышев, 69), Кондогбиа, Парехо (Коклен, 69), Ферран Торрес (Гедеш, 59), Родриго (Ли Кан Ин, 76), Макси Гомес (Гамейро, 60).
Огоҳлантиришлар: Гайя (24), Гильямон (84).
Четлатиш: Ли Кан Ин (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:01, 19.06.2020.
Ўқилди: 3194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик