Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

«Қизилқум» Қўқондаги ўйиннинг сўнгги дақиқаларида 3та тўп ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионда Coca Cola суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Қизилқум" жамолари ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан олдин юртимиздаги санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ Қўқондаги "Марказий" стадиони ҳамда барча инвентарлар  тўлиқ дезинфекция қилинди.

Учрашув футболчиларимизнинг фаоллиги билан бошланганига қарамай, биринчи бўлимда ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Бугунги учрашувда Бахтиёр Ашурматов ўтган ўйинга нисабтан таркибда ўзгаришларга қўл урган. Дарвозани Ботирали Эргашевга ишониб топширди.

12-дақиқада ҳимоячилармизининг майдон марказидаги қўпол хатосидан кейин Дониёр Усмонов мезбонлар дарвозасини нишонга олишга уринди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... Орадан бир дақиқа ўтиб Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан узатиб берган тўпини Райевац рақиб дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Ушбу вазиятда рақиб посбони тўпни эгаллаб олди.

23-дақиқада футболчиларимизда яхши имконият юзага келди. Отабек Ҳайдаровнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди. 36-дақиқада мезбонлар яна бир хавфли ҳужум ташкил этишди. Бу сафар Филип Райевацнинг жарима майдончасига кирар-кирмас йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
44-дақиқада Отабек Ҳайдаров жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Макосин маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам "Қўқон-1912" футболчилари фаол тарзда бошлашди. 62-дақиқада улар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Жаримадан узатилган тўпни Отабек Ҳайдаров дарвозага тўғирлаб қўйди.

66-дақиқада Абдуҳамидов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиси ундан бироз илдамроқ ҳаракат қилди. 77-дақиқада Суҳроб Бердиевнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди.

87-дақиқада навоийликлар жарима майдончаси ичида Абдуҳамидовни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга оширди.

89-дақиқада қўқонликлар ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Александр Мерзляковнинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Собит Синдаровнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвозанинг тўққизлигига бориб тушди. Шу тариқа, "Қўқон-1912" йирик ғалабани қўлга киритди.

Coca Cola суперлигаси, 5-тур
"Қўқон-1912" - "Қизилқум" - 4:0 (0:0)
Голлар: Отабек Ҳайдаров (62), Мурод Ҳолмуҳаммедов (87-пен), Александр Мерзляков (89), Собит Синдаров (90+3).
“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 9. Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов- 90), 10. Қувондиқ Рўзиев (99. Бек Абдуллаев-90), 11. Отабек Ҳайдаров (20. Иқболжон Маликжонов -74), 13. Сардорбек Азимов (4. Собит Синдаров-46), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (19. Хамидилло Абдухамидов-46), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 8. Руслан Маргиев, 10. Алишер Саноев, 11. Қадамбой Нурметов (5. Абди Бешимов-65), 14. Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 23. Шерали Жўраев (Суннатилла Абдуллажонов-85), 25. Азизбек Усмонов (Везиргелди Илясов-85), 29. Маккартни Навесеб , 75. Олег Толмасов, 94. Дониёр Усмонов (99. Достон Ибрагимов-65).
Бош хакам: Вадим Агишев, Ришат Нугмонов, Ҳасан Набиев, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 21:11, 19.06.2020.
Ўқилди: 3406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.