Notice: Undefined index: HTTP_REFERER in /var/www/www-root/data/www/extra-storage/stadion.uz/index.php on line 2
«Сити» ЕЧЛни ютадими? «Ливерпуль» қачон чемпион бўлади? АПЛ грандларига йиғилиб қолган саволлар!
Кириш Регистрация
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
07/11 13:00 Сидней 0-1 Санфречче Хиросима
07/11 15:00 Себу 2-9 Муангтонг Юнайтед
07/11 15:00 Чонбук Моторс 1-0 Селангор
07/11 16:00 ОКМК 2-2 Олимпик
07/11 17:00 Истерн 1-2 Кая-Илоило
07/11 17:00 Лион Сити Сэйлорс 2-3 Персиб
07/11 17:00 Жечжианг 1-2 Порт
07/11 18:15 Динамо 1-2 Локомотив
08/11 00:45 Женоа - Комо
08/11 18:15 Бунёдкор - Металлург
09/11 00:45 Лечче - Эмполи
09/11 01:00 Райо Вальекано - Лас-Пальмас
09/11 16:00 Навбаҳор - Пахтакор
09/11 17:00 Насаф - Сўғдиёна
09/11 18:00 Реал Мадрид - Осасуна
09/11 18:15 Сурхон - Нефтчи
09/11 19:00 Венеция - Парма
09/11 20:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
09/11 20:00 Вест Хэм - Эвертон
09/11 20:00 Вулверхэмптон - Саутгемптон
09/11 20:00 Брентфорд - Борнмут
09/11 20:15 Вильярреал - Алавес
09/11 22:00 Кальяри - Милан
09/11 22:30 Брайтон - Манчестер Сити
09/11 22:30 Эспаньол - Валенсия

«Сити» ЕЧЛни ютадими? «Ливерпуль» қачон чемпион бўлади? АПЛ грандларига йиғилиб қолган саволлар!

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, узоқ танаффусдан сўнг Англия премьер-лигасида мавсум қайта бошланди. Шу сабабли Stadion.uz кучли олтиликда клубларга тааллуқли саволларни тақдим этади.

“Ливерпуль”

Қачон ва қаерда чемпионлик расмийлаштирилади?

Агар ўзга сайёраликлар ишга аралашмаса, “Ливерпуль” аллақачон чемпионликни чўнтакка солиб қўйди ҳисоб. Тўғри, мўъжизаларга футбол жуда бой, бироқ бу вазиятда мўъжиза ҳам “Ливерпуль”ни 30 йиллик орзудан маҳрум эта олмайди. Энди “қизиллар” қачон ва қайси стадионда чемпионликни расмийлаштиришларини аниқлаб олишгина қолди. Мерсисайдликлар навбатдаги турларни “Энфилд”, “Эттиҳад”, “Энфилд” ва “Амексе” ва яна “Энфилд”да ўтказишади. Стадионларнинг номини санашга хожат йўқ, сабаби Клопп шогирдлари ўз ўйинларининг иккитасида ғалаба қозонишса кифоя. Улар “туманли албион” тахтига қайта кўтарилишади.

Бу мавсум келаси мавсум учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берадими?

Юрген Клоппни АПЛ ғолиблигидан атиги 6 очко ажратиб турибди. Жамоа футболчилари аллақачон чемпионликнинг “ҳидини олишган” ва уни қўйиб юборишмайди. Шундай экан, иккита ғалабадан сўнг, қолган учрашувлар ўз аҳамиятини йўқотади. Ўринли савол пайдо бўлади. Хўш, “Ливерпуль” мавсумнинг қолган учрашувларини рекордларни янгилаш учун сарф этадими ёки янги ўйин модели, янги ўйин схемаларини синаб кўриш учунми? Гап шундаки, мавсум якунлангач, кейингиси катта фарқсиз яна старт олади. Клоппнинг бундай вазиятга тузиб қўйган режасини кўриш учун ҳам “Ливерпуль” “кераксиз” бўлган ўйинларини томоша қилишни тавсия этамиз.

Ёшларга имкон бериладими?

Айни дамда “Ливерпуль” мавсум олди катта трансферларни амалга оширишга қодир жамоа эмас. Ҳатто Вернерни ҳам “Челси”га шундоққина бериб қўйди. Ваҳоланки, футболчининг ўзи танлаш имкони бўлганда сўзсиз “Ливерпуль” фойдасига қарор чиқарган бўлар эди. Бундан кўриниб турибдики, Клопп жамоа академиясидан етишиб чиқаётган футболчиларга ишонмоқда. Тўғри, ҳозирча Кертис Жонс, Харви Элиот сингари футболчилар бироз бўлсада катта футбол ҳавосидан нафас олди, лекин уларга тўлиқ ишонч билдирилганича йўқ. Балки Клопп мавсумнинг қолган учрашувларида (албатта чемпионлик ҳал этилгач) ёш футболчиларни жангга ташлар? Бу иш ортидан немис мураббийи келаси мавсумда асосий таркиб футболчиларининг толиқиб қолишдан ташқари янги номларни кашф этиши ҳам мумкин. Умуман олганда, бу қарорнинг ижобий томонлари жуда кўп.

“Манчестер Сити”

ЕЧЛдаги чемпионликка нима дейсиз?

“Ливерпуль” чемпионлик сари одимлаётган бир пайтда, “шаҳарликлар” ЕЧЛ совринига кўз тикишгани бор гап. Клубга катта пуллар келгач, жамоа ЕЧЛнинг финалдан бошқа барча босқичларида тўп тепишга муваффақ бўлишди. “Боруссия Д”, “Реал”, “Барселона”, “Монако”, “Ливерпуль”, “Тоттенҳэм” сингари жамоалар сабабли клуб мусобақани кутилганидан эртароқ якунлашдан бошқа чора топа олмади. Шу сабабли жамоа бу сафар АПЛ чемпионлигини бир четга суриб ташлаган-ча, бор кучи билан ЕЧЛда зафар қучишга ҳаракат қилиши турган гап. Боз устига, Мадридда қозонилган ғалаба ва АПЛнинг старт олиши уларга катта имконият тақдим этади.

Пеп кучли олтиликдаги жамоаларни енгадими?

Бу мавсумда “Манчестер Сити” АПЛнинг кучли олти жамоасига қарши учрашувларни жуда омадсиз ўтказмоқда. Ўтган даврада Гвардиола шогирдлари нақд 4 та ўйинни грандларга бой бериб қўйди. Рестартнинг биринчи ўйиндаёқ “Арсенал”ни мағлуб этди. Энди эса “Ливерпуль” ва “Челси” жамоалари билан учрашувларда Гвардиола мавсумдаги натижасини яхшилаб олиши лозим. Ўтган мавсумларда “Сити” кучлиларга қарши уйинларнинг 87 фоизида ғалаба қозонган. Бу мавсумда бу кўрсатгич ҳеч бўлмаса 60 фоизни ташкил этиши учун ҳам қолган ўйинларда грандларга очко бермаслик талаб этилади.

Кевин де Брюйне Анрини ортда қолдирадими?

Бу мавсумда бельгиялик футболчи сермаҳсуллик борасида барчани ҳайратда қолдирмоқда. 9 та гол ва 17 та ассист. Тўғри, Кевин ўтган мавсумлардагидек ярқ этиб кўзга ташланмаяпти, бироқ Мадриддаги биргина ўйин унинг топ даражадаги ижрочи эканлигини барчага исботлаб қўйди. Шу ўринда қизиқарли савол. Де Брюйне Тьери Анри томонидан 2002/03 мавсумда ўрнатилган (20 та ассист) рекордни янгилай оладими? Ярим ҳимоячида вазиятни ўз томонига оғдириш учун олдинда 10 та ўйин бор. Бу ўйинларда у 4 та ассистни амалга оширишга муваффақ бўлса, узоқ муддат бу рекорни ўзиники қилиб туриши мумкин.

“Челси”

Футболчилар мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлай оладими?

Лондон клуби келаси мавсум старти учун янги ва илғор ғояларни амалга ошириш учун катта трансфер компаниясини амалга ошириши кутилмоқда. Аллақачон Ҳаким Зиёш сотиб олинди ва бир нечта янги номлар ёзда клуб либосини кийиши кутилмоқда. Шундай экан, жамоадаги йигитлар келаси мавсумда ҳам Лэмпарднинг режаларидан ўрин олиш учун бор кучи билан ҳаракат қилиши турган гап. Абраҳам Вернернинг соясида қолиб кетмаслик учун голлар киритиши лозим. Ҳадсон Одои ва Пулишич ҳам ўзини кўрсатмаса, эртага бошқа вингер келиб унинг ўрини эгалламаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Росс Баркли эса, ўзини трансферга қўймасликлари учун ҳам тиш-тирноғи билан курашиши талаб этилади.

“Челси” катта пулларни оқлайдими?

Ҳали ЕЧЛ йўлланмаси ҳал этилмаган бўлсада, “аристократлар” ўзлари учун “қиммат таомларни” буюртма беришни бошлаб юборишди. Энди бу суммани оқлаш учун камида ЕЧЛда иштирок этиш талаб этилади. Бир тасаввур қилиб кўринг! Агар клуб йўлланмани қўлдан чиқариб юборса, катта сармоя ва режалар барбод бўлади. Сотиб олинган футболчилар ҳам мотивацияни буткул йўқотади. Статуснинг тушиб кетиши-ю, ички муҳитнинг дарз кетиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Рубен Лофтус-Чик вақти?!

Лофтус-Чик Лэмпарднинг клуб тепасига келиши билан жароҳат ортириб олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. Мана энди у тўлиқ соғайиб асосий таркибдан ўрин олишга шай алфозда. Боз устига, Фрэнк асосан ёш футболчиларга ишонч билдираётган бир пайтда, Рубен ўз “шанс”ини қўлга киритиши турган гап. Тўғри, у аллақачон 24 ёшни “уриб қўйди” ва энди “ёш иқтидорли”эмас. Шунга қарамай, бу унинг клубнинг ўйин ритмига тушиб олиши учун тўсқинлик қилмаслиги лозим. У қолган 10 та ўйин ичида нималарга қодир эканлигини исботлаш орқали Фрэнкнинг ишончини қозониши мумкин. Бошқачароқ қилиб айтганда, Рубен учун ушбу 10 тур фаолиятини сақлаб қолиш учун энг қулай имконият.

“Манчестер Юнайтед”

Погба – Фернандеш тандем эффект берадими?

Франциялик футболчи жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва яна машғулотларга киришиб кетди. У йўқлигида “қизил иблислар” марказни Бруну билан тўлдиришди. Фернандеш еса, ўзининг АПЛдаги биринчи урунишидаёқ АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Погба амалдаги ЖЧ ғолиби ва сайёрамизнинг энг қиммат ярим ҳимоячиларидан бири. Бруну эса ғалабаларга ўч, машҳурликка энди қадам қўйган футболчи. Сульшер бу футболчиларни майдонда шундай жойлаштириши лозим-ки, улар бир-бирини тўлдириб туриши керак. Осон вазифа эмас, бироқ бунинг уддасидан чиқса, Сульшер қолган 10 та ўйинда олдига қўйилган вазифани бажариши мумкин.

Қувноқ импулс йўқолиб қолдими?

“Қизил иблислар” учун 2020-йил омадсиз бошланди. Ўз уйидаги “Бёрнли” (0:2)дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг, кутилмаганда Сульшер шогирдлари ғалаба ритмига тушиб олишди — 11 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия! 11 та ўйиннинг 9 тасида Де Хеа ўз дарвозасини “қуруқ” сақлаган бўлса, олдиндагилар умумий ҳисобда 29 бор голни нишонлашга муваффақ бўлишди. Шунчаки фантастик темп! Афсуски, 3 ой давом этган карантин темпнинг йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Клуб ўз ритмида давом этиши дозим. Акс ҳолда, яна темпни кўтаргунча АПЛ учрашувлари тугаб қолиши мумкин.

“Манчестер Юнайтед” ЕЧЛда иштирок этадими?

“Сити”нинг УEФА билан судлашаётганини бир четга суриб қўйганда “МЮ” учун ЕЧЛда тўп тепиш имконияти мавжуд. Ҳаттони улар 4-ўрин учун асосий даъвогар ҳам бўлиб туришибди. “Челси” билан ўртада 3 очко фарқ холос. Боз устига, қолган 10 та ўйинда Сульшер шогирдлари грандлардан фақат “Тоттенҳэм” билангина тўқнаш келади. Қолган рақиблар ном жиҳатидан улардан анча ортда. Бундан ташқари, жамоада Европа лигасида ғолиб чиқиш орқали ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжду.

“Тоттенҳэм”

Жароҳатдан қутулганлар клубни қутқариб қоладими?

Юзага келган 90 кунлик танаффусдан барчадан кўра “Тоттенҳэм” унумлироқ фойдаланди десак, адашмаган бўламиз. Сабаби, танаффус чоғида Ҳарри Кейн, Сон Ҳёнг Мин ва Бергвейн яна сафга қайтишга муваффақ бўлди. Бу “шпорлар”нинг ҳужум чизиғидаги кучини кескин ортириб юборади. Бечора Лукас Моура энди бироз енгил тин олиши мумкин.

“Шпорлар” ўз тақдирини ўзи ҳал этадими?

Жозе мавсум бошида “Тоттенҳэм” ЕЧЛни ютишга қодир деб мақтанди, бироқ айни дамда ҳеч бўлмаса ушбу мусобақа йўлланмасига “илиниб” олиш талаб этилади. 4-ўриндаги жамоа билан ўртадаги 7 очколик фарқ қўрқинчли туюлиши мумкин, бироқ 5-ўрин ҳам иш берса, “Манчестер Юнайтед” билан учрашув вазиятни ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Сабаби, олдинда бу клублар ўзаро тўқнаш келганда Жозе асосий рақибидан 3 очко тортиб олиш имкониятига эга бўлади. Соддароқ қилиб айтганда, Жозе сўнгги 10 та ўйин орқлали ўзининг супер тактик эканлигини исботлаши ва маошини оқлаётганини барчага кўрсатиб қўйиши лозим.

Танги Ндомбеле билан нима содир беради?

“Барселона” ва “Ливерпуль” кўз тиккан ярим ҳимоячи “Тоттенҳэм”нинг ҳам ишончини оқлай олмаганидан хабарингиз бор. Атиги 12 та ўйинни (АПЛдаги) старт таркибда бошлаган футболчи мухлислар ёдида ҳеч нарса билан сақланиб қолмади. Кўплаб мутахассислар бу мослашиб олиш билан боғлиқ муаммо деб ҳисобламоқда. Энди Ндомбеледа ўзини кўрсатиш ва унинг учун бежизга 60 миллион евро сарф этилмаганини исботлаб қўйиш имкони мавжуд. Агар у яна омма эътиборидан четда қолса, катта эҳтимол билан келаси мавсумни яна “Лион”да “ишончни оқламаган” футболчи статусида бошлаши ҳеч гап эмас.

“Арсенал”

“Кононирлар” қандай формада?

“Арсенал” 2020-йилда 1та мағлубият, 4 та ғалаба ва яна шунча дуранг қайд этган Артета шогирдлари рестартда ўзларини қандай тутишлари катта савол остида турганди. “Тўпчилар” ҳимоячи Давид Луиснинг хатолари эвазига “шаҳарликлар”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Испаниялик мураббий жамоа ўйинига тартиб киритган бўлсада, клуб қайд этаётган натижалардаги тартибсизликлар бартараф этилгани йўқ. Мисол учун, “Арсенал” ўртоқлик учрашувларида “Чарлтон”га 6 та гол киритиб ғолиб чиққан бўлса, кўп ўтмай “Бретфорд”дан иккинчи бўлимда 3 та тўп ўтказиб (2:3) мағлуб бўлишди.

Артета ўзини кўрсатадими?

Микелнинг клуб тепасига келганига ҳам 6 ой вақт бўлмоқда. Шундай бўлса-да, мутахассис бор-йўғи бир неча ойгина фаол машғулотлар ўтказди, холос. АПЛ қайтгач, барчадан кўра “Арсенал”га тақвим оғир зарба тайёраб қўйган. “Сити”, “Лестер”, “Тоттенҳэм”, Вулверҳэмптон” ва “Ливерпуль”га қарши учрашувларда Артетанинг мураббийлик билимлари жуда муҳим. Тиғиз тақвим ва янги қоидалар мураббийнинг топ даражада эканлигини (ёки бунинг акси) исботлаш учун имконият тақдим этмоқда. Барчаси Микелнинг ўз қўлида.

Обамеянгсиз ҳам “Арсенал” кучли жамоами?

Ачинарлиси шундаки, Лондон клуби габонлик ҳужумчига жуда боғланиб қолган. Ҳужумчи 2018-йилнинг январь ойидан бошлаб ҳозирги кунимизга қадар 61 бор “кононирлар” сафида гол киритди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Катта эҳтимол билан жамоа уни сотувга қўяди. Акс ҳолда, камида 70 миллиондан қуруқ қолиши мумкин. Шундай экан, “Арсенал” мухлислари Пьер-Эмерикнинг қолган учрашувлардаги ўйинларидан завқланиб олишлари талаб этилади.

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:07, 19.06.2020.
Ўқилди: 5969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.