Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ла лига. Очколар тенг бўлса, ким чемпионга айланади?

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 30-турида "Барселона" клуби сафарда "Севилья" билан тўқнаш келиб, дуранг (0:0) натижа қайд этди.

Натижада жадвалда "кўк-анорранглилар" ва "Реал" ўртасидаги фарқ 3 очкони ташкил қилмоқда. "Мадрид" эртага "Реал Сосьедад" меҳмони бўлади ҳамда Зидан жамоаси ғалаба қозонса, очколар бўйича "Барса" билан тенглашиб олади.

Хўш, очколар тенг бўлиб қолса, қайси жамоа устунликка эга бўлади? Бу ҳақда Ла лига регламентида нима дейилган?

Икки ёки ундан кўп жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, уларнинг ўринлари қуйида тамойиллар асосида аниқланади:

1. Ўзаро ўйинларда қўлга киритилган очколар;

2. Ўзаро ўйинлардаги тўплар фарқи;

3. Барча ўйинлардаги тўплар фарқи;

4. Барча ўйинларда урилган голлар сони;

5. "Ҳалол ўйин" қоидаси.

"Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги биринчи даврадаги ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса, "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилган жавоб учрашувида "Қироллик клуби" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, очколар тенг бўлиб қолса, устунлик Зидан жамоаси томонида бўлади.

Шу боис, рестартдан кейин чемпионлик масаласи тақдири каталонияликлар томонида бўлган бўлса, энди у "қаймоқранглилар" томонига ўтиб кетди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:30, 20.06.2020.
Ўқилди: 14587 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.