Россия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган ЦСКА ҳамда "Зенит" ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Бранислав Иванович питерликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Малком меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда бразилиялик футболчи дублини нишонлаган ҳолда, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги сонияларида Себастьян Дриусси пенальтини голга айлантириб, якуний ҳисобни ўрнатди.
РПЛ, 23-тур.
20 июнь, шанба
ЦСКА — «Зенит» 0:4
Голлар: 0:1 – 2 Иванович, 0:2 – 9 Малком, 0:3 – 45 Малком, 0:4 – 90+4, пенальти Дриусси
ЦСКА: Акинфеев, Фернандес (Тикнизян, 84), Карпов, Васин (Марадишвили, 46), Набабкин (Магнуссон, 46), Сигурдссон (Бийол, 65), Обляков, Влашич, Бистрович (Кучаев, 76), Дивеев, Чалов.
«Зенит»: Лунев, Ракицкий, Караваев, Иванович, Дуглас Сантос, Оздоев, Барриос, Кузяев (Ерохин, 62), Малком (Дриусси, 61), Дзюба, Азмун (Сутормин, 74).
Огоҳлантиришлар: Дивеев (5), Обляков (10), Оздоев (50), Ерохин (81).
Четлатиш: Карпов (89).