Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

“Барселона”нинг энг қиммат тарбияланувчиси ким?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz“Ла Масия” тарбияланувчилари орасида трансфер қиймати 30 миллиондан ортиқ бўлганлари билан таништириб ўтади.

Лионель Мессини айни дамда Transfermarkt нашри 112 миллион еврорга баҳоламоқда. Лео клуб академиясига “ Ньюэллс Олд Бойз” жамоасидан келгани учун, бугунги рўйхатга қўшилмади. Бугунги куда Каталония тарбияланувчилари орасида энг қиммат футболчи ким? Бугун ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз.

Дани Олмо – 31,5 миллион евро

Каталония клуби сафида 2015 йилга қадар шуғулланган бўлсада, Дани учун клуб ўйин амалиётини тақдим эта олмади. Ночор қолган футболчи Хорватияга йўл олди ва узоқ муддат “Динамо Загреб” шарафини ҳимоя қилди.

Мавсум бошида футболчи Хорватиянинг энг кучли футболчисига айлангач, у билан бир нечта топ клублар қизиқиш билдирди. Улар орасида “Барселона” ҳам борлиги таҳсинга сазовор. Шунга қарамай, Олмо Каталонияга қайтишдан кўра “РБ Лейпциг” билан шартнома имзолашни афзал кўрди. Айни дамда, жамоанинг асосий таркиб футболчиси саналади.

Эктор Белерин – 32 миллион евро

 

Эктор Каталонияни тарк этганида, эндигина 16 ёшдаги ўспирин эди. Яхшиям-ки, у “Арсенал” билан шартнома имзолади. Айнан “кононирлар” уни супер ижрочи даражасига чиқишида катта рол ўйнаган.

Бугунги кунда футболчи “Арсенал”нинг энг тажрибали футболчиларидан бири. Унинг айтишича, қачонлардир барибир “Барселона” либосини кийишига ишончи комил.

Андре Онана – 36 миллион евро

Онанани “Барселона” 5 йил аввал арзимаган сумма эвазига “Аякс”га қўйиб юборган эди. Эндиликда, у сайёрамизнинг энг кучли кипперларидан бирига айланиб улгурди.

Ёзда Андреанинг Каталонияга қайтиши борасида миш-мишлар урчиган эди, бироқ якунда клуб Тер Штеген билан шартномани узайтирди ва Онанага бўлган эҳтиёж йўқолди.

Ансу Фати – 36 миллион евро

 

Ансу 16 ёшида клуб учун дебют қилди ва бир нечта рекордларни ўрнатди. Унинг ишончли ўйини сабабли, клуб Мессисиз старт олган “Ла Лига" баҳсларида ўзини йўқотиб қўйгани йўқ.

Айни дамда, у дунё футболидаги энг иқтидорли ўспиринлардан бири саналади. Атиги 17 ёшида 36 миллион еврога баҳоланган Фати учун гранд клублар 100 миллион евро тўлашга ҳам тайёр.

Сержио Роберто – 40 миллион евро

 

Роберто 2011-йилда “Барселона”да дебют қилган эди. Ўша учрашувдан бери, у клубнинг асосий таркиб футболчиси бўлиб келмоқда. Ўзининг универсаллиги боис, у майдондаги исталган позитцияни беркитиб юборишга қодир.

Клуб учун 250 та ўйинда майдонга тушган Роберто 17 та совринни бошу узра кўтарди. Клуб унинг ҳизматларини юқори баҳолади ва 2024-йилга қадар шартномани узайтирди.

Тиаго – 48 миллион евро

 

Тиагони футболчи сифатида кашф этган Пеп Гвардиола уни ўзи билан “Бавария”га олиб кетди. Пеп Мюнҳенни тарк этгач, Тиаго клубда қолди. Айни дамда, у сайёрамизнинг энг кучли марказий ярим ҳимоячиларидан бири саналади.

Бугунги кунда унинг “Барселона”га қайтиши борасида миш-мишлар тобора кўпаймоқда. Футболчининг ўзи ҳам “Ноу Камп”да тўп тепишга қарши эмас.

Мауро Икарди – 60 миллион евро

 

Икарди 18 ёшга тўлгунига қадар “Барселона” академиясида тарбияланди, бироқ клуб унга ўйин амалиётини тақдим этмади. Оқибатда, Мауро “Интер” сафига бориб қўшилди ва жамоанинг чинакам етакчисига айланди.

Унинг ҳаётига Ванда Нара кириб келгач, “Интер”ни тарк этишдан бошқа чора топа олмади. Бугунги кунда ПСЖнинг асосий таркиб футболчиси саналади. Эътиборлиси шундаки, терма жамоада тўп тепмаслигига қарамай у атиги бир мавсумда Париж клубининг асосий ҳужумчисига айланиб олди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:23, 21.06.2020.
Ўқилди: 9986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.