Италиянинг «Фиорентина» клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери 2013 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга кирита олмаганидан ҳамон норози эканини билдирди.
Ўшанда франциялик футболчи «Бавария» сафида Германия чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонганди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасида ҳам бош совринга эга чиққан.
«Мен ‘Олтин тўп’ни қўлга киритишим учун яна нима қилишим керак эди? Агар клуб ва терма жамоа билан барча мусобақаларда ғалаба қозониб, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам инсонийлик билан иш тутсангиз-у, лекин бунинг натижаси бўлмаса... Ўшанда мен учун қийин даврлар бўлганди», — дейди Рибери.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилги «Олтин тўп» соврини Криштиану Роналдуга топширилганди. Иккинчи ўринни эса Лионель Месси эгаллаган.
37 ёшли Рибери 2019 йилдан бери «Фиорентина» шарафани ҳимоя қилмоқда. Ушбу мавсумда у Италия А Сериясининг 11 учрашувида 2 та гол урган ва худди шунча ассистга муаллифлик қилган.