Бирлашган кураш дунёси (UWW) Ижроия қўмитаси вакили Намиғ Алиевнинг маълум қилишича, ушбу ташкилотга қарашли юнон-рум кураши Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастуридан тушиб қолиши мумкин.

“UWW сўнгги пайтларда олиб бораётган ҳаракатларга қарамай, юнон-рум кураши спорти ўз мавқейини тобора йўқотиб бормоқда. 2022 йил Дакарда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам мазкур йўналиш ўрнига соҳил кураши киритилди. UWW Ижроқўми ўтказган сўнгги йиғилиш хулосасидан шуни айтишим мумкинки, юнон-рум кураши Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан тушиб қолиши мумкин”, – деди Намиғ Алиев.

Эслатиб ўтамиз, катта тарихга эга бўлган мазкур кураш тури 1896 йил, илк бор замонавий Олимпия ўйинлари ташкил этилгандан бери Олимпиада дастурига киритиб келинган.