Италия матбуотининг хабарига кўра, "Лацио" ҳужумчиси Чиро Иммобиле клубни тарк этмайди. Футболчи хизматига "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" клублари қизиқаётганди.
Чиро "қарғалар"дан расмий таклиф олган, бироқ у юқори маошни рад этган. У келаси мавсумда "Лацио" билан бирга ЕЧЛда ўйнамоқчи.
Маълумотларга қараганда, "Лацио" ҳужумчига янги шартнома таклиф қилмоқда. Янги шартномага кўра у йилига 4 миллион евро ишлаб топади.