Англиянинг "Астон Вилла" клуби ярим ҳимоячиси Жек Грилишнинг агенти Жонатан Барнетт «Манчестер Юнайтед» клуби билан музокара олиб бормаётганини тасдиқлади.
— Жек — «Астон Вилла» сардори, ҳозир у учун энг муҳими — жамоасини АПЛда олиб қолиш, — агентнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Athletic. — Ҳозирча бу муаммо ҳал этилмади, ҳеч қайси клуб билан мижозим борасида музокара олиб бормаяпман".