Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Дунёнинг энг яхши теннисчиси Новак Жокович коронавирусга чалинди

Баҳо:
+ | -

Сербиялик теннисчи, дунёнинг энг яхши ракеткачиси Новак Жокович коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Коронавирус тестининг натижаси ижобий бўлди. Жокович Adria Tour кўргазма турнирида иштирок этганидан кейин вирус юқтирганини билди.

Мусобақаларда касалликнинг авж олишига қарамай, дунёнинг энг яхши теннисчиси синовдан бош тортганди. Шундан сўнг Жокович Сербияга қайтиб, бутун жамоаси кўрикдан ўтишига ишонч билдирди.

Aпрель ойида Жокович халқаро мусобақаларда иштирок этишни истаган спортчиларни CОVID-19 га қарши мажбурий эмлаш истиқболига қарши чиқди. "Aгар шундай бўлса, мен жиддий қарор қабул қилишимга тўғри келади", — деди у кейинроқ.

Жокович — яккалик баҳсларида дунёнинг биринчи ракеткаси. Унинг ҳисобида "Катта дубулға" туркумидаги турнирларда 17 ғалаба бор.

Манба: aniq.uz
Киритилди: 19:00, 23.06.2020.
Ўқилди: 4089 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.