Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Қизилқум» раҳбариятидаги ўзгариш ноқонуний деб топилди

Баҳо:
+1 | -

Шу мавсумда “Қизилқум” футбол клуби президенти этиб Ҳасан Рўзиев тайинлангани ва кейинроқ унинг ушбу лавозимдан кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ҳасан Рўзиевнинг “Қизилқум” футбол клубига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди.

“Қизилқум” футбол клуби 2013 йил 26 сентябрда Навоий вилояти адлия бошқармасидан муассаса ташкилий ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, “Қизилқум” профессионал футбол клуби 2015 йил 8 июнь куни Навоий вилояти адлия бошқармасидан жамоат бирлашмаси ташкилий ҳуқуқий шаклига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилган.

“Қизилқум” футбол клуби Уставининг (2015 йил 8 июнда 270-сон билан Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинган) 6-бўлимида футбол клубининг бошқарув органлари сифатида Умумий йиғилиш, Кенгаш, клуб бош директори белгиланган. Жорий йилнинг 6 март санасида Ҳасан Рўзиев “Қизилқум” футбол клуби президенти этиб тайинлангани эълон қилинган бўлса-да, футбол клуби Уставида бошқарув органлари сифатида клуб президенти лавозими қайд этилмаган.

Аниқланишича, “Қизилқум” футбол клуби Умумий йиғилишининг 2020 йил 6 мартдаги қарорига асосан клуб президенти лавозими жорий этилиб, ушбу лавозимга Ҳасан Рўзиев тайинлангани расмийлаштирилган. Аммо қоидага кўра, агар футбол клубида президент лавозими жорий этилса, дастлаб мазкур лавозим таъсис этилиши, шунингдек, унинг ваколатлари  клубнинг Уставига киритилиб, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 47-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбар органининг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар органи таркибида ўзгаришлар юз берганида — раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнида адлия органига тақдим этилиши керак.

“Қизилқум” клуби билан боғлиқ вазиятда футбол клуби Уставига клуб президенти лавозими таъсис этилгани киритилмаган, қолаверса бу ҳақда Навоий вилояти адлия бошқармасига белгиланган муддатда хабар берилмаган. Бундан ташқари, футбол клуби Уставининг 6.2-бандига мувофиқ Умумий йиғилиш футбол клуби аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Қарорлар йиғилишда иштирок этувчи аъзоларнинг кўпчилик 2/3 овози билан қабул қилинади. Умумий йиғилиш Кенгаш қарорига асосан бир йилда камида бир марта чақирилади. Навбатдан ташқари Умумий йиғилиш Кенгаш қарорига асосан, Клуб бош директорининг ташаббуси билан ёки Клубнинг 1/3 қисмидан кам бўлмаган аъзоларининг ёзма талабига кўра чақирилиши мумкинлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Қизилқум” футбол клубининг 2020 йил 6 мартдаги Умумий йиғилиши ва унинг баённомаси белгиланган талаблар асосида ўтказилмагани ҳамда расмийлаштирилмагани ойдинлашади. Натижада ушбу йиғилиш баённомаси футбол клуби Умумий йиғилишининг 2020 йил 12 апрелдаги қарорига асосан бекор қилинган.

Демак, баён этилган асосларга кўра, Ҳасан Рўзиевнинг “Қизилқум” футбол клуби президенти сифатида фаолият юритгани футбол клуби Уставига зид ва ноқонуний ҳисобланади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:01, 23.06.2020.
Ўқилди: 3511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.