Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ла лига. Ракитичнинг голи «Барселона»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 31-тури доирасида «Барселона» ўз уйида «Атлетик Бильбао»ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Каталонияликлар ўйинни анча тажовузкор бошлашди. Баҳс бошида Бускетснинг аниқ зарбасини ҳимоячи бош билан қайтариб қолган бўлса, Суареснинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

Бильбаоликлар эса ўзларига келиб олишди ва танаффусга қадар рақибнинг хавфли вазият яратишига йўл қўйишмади.

Иккинчи бўлим бошида Мессининг узатмасидан кейин Гризманн дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолди, аммо унинг зарбасини Унай Симон кўкраги билан қайтарди. Иккинчи бўлим ўрталарида майдонга Пуч, Ракитич ва Фатининг туширилиши "Барса"нинг ўйинини жонлантирди.

Баҳснинг 71-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Ташкил этилган кескин ҳужум натижасида Месси рақиб жарима майдони ичида ҳимоячини алдаётган пайтда Ракитич тўпни илиб кетди ва яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "кўк-анорранглилар" ҳисобда фарқни оширишлари керак эди. Альба чап қанотдан етказган узатмани Видаль ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Унай Симон қайтарган тўпни Фати яқин масофадан яна дарвоза томон тепди. Тўп устунга тегиб қайтди.

Ушбу ғалаба эвазига "Барселона" ўз очколарини 68тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 31-тур
Барселона – Атлетик 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 71 Ракитич.
Барселона – тер Стеген, Альба, Семеду, Лангле, Пике, Бускетс (Ракитич, 64), Видаль, Артур (Пуч, 56), Суарес (Брэйтуэйт, 85), Гризманн (Фати, 65), Месси.
Атлетик – Унаи Симон, Баленсиага, Де Маркос, Йерай Альварес, Лекуэ (Капа, 69), Унаи Лопес (Дани Гарсия, 57), Весга, Кордоба (Муниаин, 57), Сансет (Рауль Гарсия, 78), Нуньес, Уильямс (Вильялибре, 69).
Огоҳлантиришлар: Бускетс (32), Нуньес (62), Ракитич (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:05, 24.06.2020.
Ўқилди: 4198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.