«Реал» Ла лиганинг 31-тури доирасида чемпионатда жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган «Мальорка» клубини қабул қилиб, ғалабани қўлга киритди.
Учрашув бошида Бенземанинг зарбасига бироз аниқлик етишмаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Модричнинг узатмасидан кейин Винисиус Жуниор яккама-якка вазиятда ҳисобни очди.
Бразилиялик вингер биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобдаги ошириб қўйиши мумкин эди. Бироқ дарвозабон билан юзма-юз вазиятда унинг "парашют" зарбасидан сўнг тўп бу сафар тўсинга тегиб қайтди.
Аутсайдер бўлишига қарамай, «Мальорка» тўпни назорат қилиш, ҳужумлар ташкил қилиш ва дарвоза томон зарбалар беришда "Мадрид" билан тенгма-тенг кураш олиб боришга ҳаракат қилди. Аммо "класс"даги "Реал"нинг ғалабаси учун етарли бўлди.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар сардори Серхио Рамос жаримадан ажойиб зарба бериб, ҳисобни 2:0га етказди.
Ушбу ғалабадан кейин мадридликлар ўз очколарини 68тага етказиб, яна пешқадамга айланишди.
Испания чемпионати, 31-тур
Реал Мадрид – Мальорка 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 19 Винисиус Жуниор, 2:0 – 56 Рамос.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 83), Модрич (Асенсио, 71), Бэйл (Иско, 71), Вальверде, Азар (Кроос, 62), Бензема (Мариано Диас, 83).
Мальорка – Рейна, Вальент (Гамес, 61), Раильо, Седлар, Баба (Ромеро, 83), Кубо, Фебас (Севилья, 61), Дани Родригес, Посо, Лаго Джуниор (Салибур, 70), Будимир (Эрнандес, 61).
Огоҳлантиришлар: Будимир (8), Кампос (21), Рамос (35), Модрич (46), Менди (80), Кроос (87).