Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Зуҳриддин Қиличевдан анонс: АГМК - «Машъал»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 6-тур якунига етади. Кун доирасидан иккита ўйин («Металлург»-«Навбаҳор» «Спорт» ТВ, АГМК – «Машъал» «Маҳалла» ТВ – ҳар икки баҳс жонли намойиш қилинади) ўрин олган бўлиб, тўрт жамоани ҳам ўзига хос характери бор дея оламан.

6-турнинг сўнгги икки учрашувидан камина Зуҳриддин Қиличев АГМК – «Машъал» учрашувида ишлайман. Кўпроқ мана шу икки жамоа ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу жамоаларнинг жорий мавсум кўрсатаётган ўйини ва қайд этаётган натижаларига эътибор қаратсак, юқорида санаб ўтган сифатлар яққол кўзга ташланади.

АГМК

Олмалиқликлар жорий мавсум Суперлигада мағлуб бўлмаган икки жамоанинг бири бўлиб турибди. Миржалол Қосимов шогирдлари дастлаб, «Металлург» ва «Сўғдиёна» билан кетма-кет дуранг ўйнашди. Сўнгги 3та турда АГМК «Бунёдкор»ни 2:0, «Қизилқум»ни сафарда кичик ҳисобда, «Сурхон»ни ўз майдонида 1:0 кўринишида мағлуб қилди. Сухроб Султонов кетма-кет 3та ўйиндир-ки, гол ўтказиб юбормаяпти.

«Машъал»

"Чақилмас ёнғоқ" – бу иборани, қўрқмасдан Дилявер Ваниев шогирдлари ҳақида ишлатсак бўлади. Суперлига дебютанти 5та ўйинда 1 ғалаба, 1 мағлубият қайд этишди. Сўнгги 3та турда «Машъал» кетма-кет «Қизилқум», «Сурхон» ва «Насаф» билан дуранг ўйнади. Муборакликларнинг «Сўғдиёна»ни мағлуб қилгани, «Сурхон» ва «Насаф»дан очко тортиб олгани олқишга сазовор. Бу ҳақиқий характер.

Ўйиннинг аҳамияти

- АГМК ушбу ўйинда ғалаба қозонса, 14 очко билан жадвалда иккинчи ўринга кўтарилади.

- «Машъал» ғалаба қозонса, 9 очко билан еттиликка кўтарилиб олиши мумкин. Жадвал эътибори билан ҳам ўйиннинг аҳамияти жуда юқори

Тарих

АГМК - «Машъал» жамоаларининг ўзаро учрашуви тарихига назар ташласак, бунга қадар барча мусобақаларда жами 20 ўйин ўтказилган. Бу борада устунлик муборакликлар тарафида. АГМК 7 ғалаба, «Машъал» 9 ютуққа эришган. Қолган 4 учрашув дуранг билан тугаган. Тўплар нисбати: 21-23.

Ушбу жамоалар Олмалиқда жами 11 ўйин ўтказишган. Уйдаги ўйинларда АГМК 7 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

Вақт ва манзил

Суперлига 6-туридан ўрин олган АГМК – «Машъал» баҳси Олмалиқда бугун соат 19:00да бошланади ва «Маҳалла» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Ўйин трансляциясида «Спорт» телеканалининг аҳил жамоаси иш олиб боради. Қизиқарли ўтиши кутилаётган учрашувда барчага омад тилаймиз!

Манба: http://t.me/zuhriddin_qilich
Киритилди: 17:09, 27.06.2020.
Ўқилди: 2104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.