Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.
"Иккинчи рақам остида ўйнашни режалаштиргандик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин тактикамизни ўзгартирдик. Бугун рақибимиз жуда оддий вазиятда гол урди. Бу ўйинни таҳлил қиламиз. Мени кўпроқ жамоамиз аъзоларининг тезроқ тикланиши ташвишлантирмоқда. Кейинги ўйинимиз "Қўқон-1912"га қарши ўтади", - дейди Дилявер Ваниев.