Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор" сафида тўп тепаман деб ўйламаган эдим"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйинда "қалдирғочлар" сафида ёш ҳимоячи Иброҳимҳалил Йўлдошев дебют қилди. Ҳимоячи сайтимиз учун берган интервьюсида дебют учрашуви ҳақида тўхтаиб ўтди.

Маълумот учун, "Бунёдкор" футболчини "Пахтакор"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олган.

"Тўғрисини айтаман, умуман кун келиб "Бунёдкор" сафида тўп тепаман деб ўйламаган эдим. "Қалдирғочлар" сафидаги дебют ўйинимни ўтказдим, бундан хурсандман. "Пахтакор"га учралган мағлубиятдан кейин, "Локомотив"га қарши ўйин олдидан жамоага катта маъсулит юклатилган эди. Нима қилиб бўлса ҳам бу ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди ва буни уддаладик. Биринчи ўйиним бўлгани учун бошида бироз ҳаяжонландим, 15-20 дақиқадан кейин ҳаммаси ўтиб кетди.  

"Пахтакор"дан "Бунёдкор"га ўтиши ҳақида 

"Бунёдкор" таклифини қабул қилишимда қийинчилик бўлмади. Сабаби мен "Пахтакор" сафида ёшлар лигасида ҳаракат қилаётгандим. Бу ерда эса асосий жамоада ўйнаяпман. Бу мен учун ҳам ,ўйин амалиётига эга бўлаётганим сабабли "Пахтакор"га ҳам фойда бўлади.

Рақиб "Локомотив" ҳақида

"Рақибга тўхталадиган бўлсак, ҳамма билади "Локомотив" Ўзбекистоннинг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Биринчи бўлимда улар яхшироқ қаршилик кўрсатишди, тенгма-тенг курашлар бўлди. Иккинчи бўлимда эса биз ўйинни кучайтирдик, тўп назоратини қўлга олдик ва бундан фойдаланиб иккинчи голни киритдик. Рақиб сафида захирадан майдонга тушган футболчилар сал бўлса ҳам ўйинни кучайтира олишди деб ўйлайман".

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:40, 29.06.2020.
Ўқилди: 4688 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.