Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Николас АПЛда?!
Голландиянинг “Аякс” жамоаси қанот ҳимоячиси Николас Тальяфико ёзда Англияга кўчиб ўтиши мумкин.
Буҳақида Metro нашримаълумқилмоқда. Манба тарқатган ахборотга кўра, аргентиналик футболчи билан “Лестер” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли футболчи ушбу мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол киритишга муваффақ бўлди.
ПСЖ уни илиб кетмоқчи
Парижнинг ПСЖ жамоаси “Тоттенҳем” клуби ярим ҳимоячиси Тангай Ндомбеле билан шартнома имзолаши мумкин.
Афсуски, айни дамда французлар Ндомбеле учун “шпорлар” талаб қилаётган 60 миллион фунт стерлингни тўлаша қодир эмас. Шу сабабли, клуб ярим ҳимоячини сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режа қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ндомбеле бир нечта Италия грандлари эътибор марказида турибди.
Хартдан ўзагача юриш
Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси собиқ дарвозабони Жо Харт фаолиятини Шотландияда давом этишини истамоқда.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, киппер Глазгонинг “Селтик” жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Эслатиб ўтамиз, Жо бир неча кундан сўнг, эркин агент мақомида истаган жамоаси билан шартнома тузишга ҳуқуқига эга бўлади.
Тевез ортга қайтиши мумкин
Аргентина нашрларининг маълум қилишича, “Бока Хуниорс” жамоаси ҳужумчиси Карлос Тевез келаси мавсумда яна АПЛда кўриниш бериши мумкин.
Ҳужумчи айни дамда “Вест Ҳем” клубидан келиб тушган таклиф борасида бош қотирмоқда. Маълумотларга қараганда, “болғачилар” Тевезга ярим йиллик шартнома таклиф этган.
Ҳозир футболчининг маоши борасида музокаралар олиб борилмоқда.
Милик трендда!
Неаполь шаҳрининг “Наполи” клуби ҳужумчиси Аркадиуш Милик ўз фаолиятини АПЛда давом эттирадиган кўринади.
“Tuttomercao”нинг маълум қилишича. Ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳем” жамоалари радарига тушиб қолган.
Трансфермаркет портали полякни 32 миллион еврога баҳолаган бўлсада, “Наполи” уни 40 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
“Ливерпуль” келажакни кўзламоқда
Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Хоффенхайм” жамоасининг ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси – Мелкам Фраендорфни сотиб олмоқчи.
“Kicker” нашрининг маълум қилишича, “Ливерпуль” жамоаси скаутлари бир неча бор 16 ёшли ўпириннинг ўйини томоша қилиш мақсадида Германияга ташриф буюрган. Мелкамнинг ёзда немис клуби билан тузган шартномаси ўз якунига етади. Шу сабабли, “мерсисайдликлар” уни қўлга киритиш илинжида ҳаракатни бошлаб юборишган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Ливерпул” жамоасида катта трансферлар учун маблағ йўқлиги боис, клуб иқтидорли футболчиларни жалб этишга урғу бермоқда.