Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

«Бавария»нинг 21-асрдаги энг кучли ҳужумчилари (топ-10)

Баҳо:
+1 | -

Мюнхен клуби тарихида Герд Мюллер сингари фантастик ҳужумчилар мавжуд, бироқ уларнинг аксарияти ўтган асрда тўп тепган. Хўш,янги асрдаги клубда қандай форвардлар “жавлон урган”? Германия футболи байроқдорининг 21-асрдаги энг кучли ҳужумчилари билан таништириб ўтамиз.

10-ўрин. Марио Манкужич

Киритган голлари сони: 48

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 33-ўринда

Баланд бўйли бўлишга қарамай, Марио чаққон футболчилар сирасига киради. Тўғри, унинг клуб сафида киритган голлари сони кўп эмас, бироқ хорват атиги 88 та ўйинда майдонга тушган холос. Агар унга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этилганида, балки бугунги рўйхатимизда баландроқ ўринни эгаллаган бўлармиди?! Яна ким билади дейсиз?!

9-ўрин. Роке Санта Круз

Киритган голлари сони: 51

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 29-ўринда

Парагвайлик ҳужумчи ҳеч қачон “Бавария”нинг асосий таркиб футболчиси бўлмаган. Шунга қарамай, у исталган дақиқада майдонга тушиб ўйинни ўзгартириб юборишга қодир чинакам жокер эди. Ўрта бўй бўлишига қарамай, иккинчи қаватда ҳам ишончли кўринган форвард 2001-йилда “Бавария” билан ЕЧЛда зафар қучишга муваффақ бўлган.

8-ўрин. Мирослав Клозе

Киритган голлари сони: 53

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 28-ўринда

Мундиалларда барчадан кўп гол киритган футболчи бугунги рўйхатимизда кучли учликка ҳам кира олмади. Афсуски, у терма жамоада кўрсатган сермаҳсулликни “Бавария”да намойиш эта олмаган. Шунга қарамай, 30 ёшида Италияга йўл олган ҳужумчини клуб мухлислари яхши хотирлар ила эслашади.

7-ўрин. Лука Тони

Киритган голлари сони: 58

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 26-ўрин

Лука Мюнхен клубига 30 ёшда ташриф буюрган бўлсада, қисқа фурсатда мухлислар ҳурматини қозонди. Амалдаги ЖЧ ғолиби сифатида Мюнхенга кўчиб ўтган ҳужумчи ўз габарити билан майдонда классик ҳужумчи вазифасини ўтаб берган. Қаҳрамонимиз “Бавария” билан Бундеслигада зафар қучгач, кўп ўтмай яна ортга қайтиб кетишга қарор қилади.

6-ўрин. Рой Макаай

Киритган голлари сони: 103

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 16-ўринда

Голландиялик футболчи “Депортиво”даги ажойиб мавсумлардан сўнг, Мюнхен клубига 28 ёшида ташриф буюрди. Амалдаги Испания чемпиони немис футболига тезда мослашди ва голлар уришга тушиб кетди. Баланд бўйли бўлишга қарамай, оёқда жуда яхши ҳаракат қилувчи футболчи барча мусобақаларда бирдек ишонч билан ҳаракат қилди ва жамоа мухлислари томонидан клуб афсонаси деб эълон қилинди.

5-ўрин. Марио Гомес

Киритган голлари сони: 113

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 13

Келиб чиқиши испаниялик бўлган ҳужумчи нафақат “Бавария”, балки немис футболининг тирик афсоналаридан бири саналади. У клуб учун 100дан ортиқ гол урибгина қолмай, Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга ҳам муваффақ бўлди. Бундан ташқари бундеслига тўпурари сифатида тақдирланди. Умуман олганда, Гомес учун “Бавария” у тўп сурган энг яхши клуб бўлиб қолди.

4-ўрин. Клаудио Писарро

Киритган голлари сони: 125

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 10-ўринда

Перулик форвард нафақат “Вердер”, балки “Бавария” жамоасининг ҳам тирик афсонаси саналади. 186 см бўй эгаси бўлишига қарамай, унинг майдондаги тезлигикишини ҳайратга солмай қўймайди. Бундан ташқари, керакли пайтда керакли жойда ҳозир бўлиш борасида ҳам Писарро замонавий ҳужумчиларга ўрнак бўлишга қодир. Қаҳрамонимиз 40 ёшда ҳам Бремен клуби учун голлар киритишда давом этмоқда. У Бундеслига тарихидаги энг яхшу ҳужумчилардан бири саналади.

3-ўрин. Жованни Элбер

Киритган голлари сони: 140

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 9-ўринда

Аслида, у “Реал” ва “Барселона”га кўпроқ мос тушар эди. Жуда чаққон ва фантастик техника уйғунлигини ўзида жам қилган Элбер бақувват ҳимоячилар орасида ҳам кўзга ярқ этиб ташланишни уддалай олган кам сонли форвардлардан бири. Элбер Мюнхен клуби сафида 4 бор чемпионликни қўлга киритибгина қолмай, Европа чемпионлар лигасида зафар қучиш бахтига ҳам муяссар бўлган. У клуб тарихидаги энг кучли 10 та ҳужумчидан бири. Турли хайрия ўйинлари ташкил этилса, клуб фахрийлари ичида албатта Элберни кўрарсиз. Сабаби, мухлислар унинг номи тушурилган футболкаларни ҳали-ҳамон фахр билан кийиб юришади.

2-ўрин. Томас Мюллер

Киритган голлари сони: 196

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 4-ўринда

Бир қарашда унинг асл позициясини аниқлаш жуда мушкул. Шундай бўлсада, доимо рақиб дарвозаси атрофида “ўралашиб юрган” футболчини ҳужумчилар қаторига қўшмаслик инсофдан бўлмас. Гол киритиш иштиёқида 90 дақиқани ўтказувчи футболчи бир қарашда жуда пала-партиш кўриниши мумкин, бироқ унинг фойдали иш коэффициенти жуда баланд. Қаҳрамонимизнинг айтишича, у 30 йилдан бери “Бавария”нинг ашаддий мухлиси эмиш. Тан олиш лозим, қўлга киритилган совринлар борасида у бугунги рўйхатимиздаги йигитлардан бир бош баланд туради. Шу сабабли, мухлислар уни клуб тарихидаги 5 та энг яхшу ҳужумчилардан бири сифатида эътироф этишган.

1-ўрин. Роберт Левандовски

Киритган голлари сони: 235

Клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи: 2-ўринда

Роберт 4 маротаба Бундеслиганинг энг яхши тўпурари учун бериладиган совринни ўзиники қилиб олган кам сонли футболчилардан бири. Бу мавсумда “олтин бутса” учун аёвсиз кураш олиб бораётган польшалик футболчининг техникасига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Шунингдек, сўнгги зарбани бериш борасида ҳам у беназир. Қаҳрамонимиз “Бавария” сафида бир нечта рекордларни ўрнатишга эришди. Эътиборлиси шундаки, у эндигина 31 ёшда. Бу ўз-ўзидан клуб тарихидаги энг яхши ҳужумчи унвонини Герд Мюллердан тортиб олиш имконини яратиб беради.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:21, 29.06.2020.
Ўқилди: 4885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.