Кике Сетьен бошқарувидаги «Барселона»нинг натижалари клуб раҳбариятини қониқтирмаяпти.
Сетьен январь ойида каталонияликлар бош мураббийига айланган эди. Мутахассис футболчилар ишончини йўқотди ҳамда Ла лига жадвалида пешқадамликни «Реал»га топшириб қўйди.
"Кўк-анорранглилар" Чемипонлар лигаси ёки Испания чемпионатида ғолиб чиқишса, Сетьен ўз лавозимини сақлаб қолади.