Stadion.uzтрансфермаркет порталидаги маълумотларга суянган холда, айни дамдаги дунёнинг энг қиммат жамоасини тузиб чиқди.
Дарвозабон. Ян Облак – 100 миллион евро
“Атлетико” жамоасининг сўнгги йиллардаги чинакам ҳалоскори ва қаҳрамони. Словениялик дарвозабон тўп учун чиқишда, чизиқ устида ва юқоридан келаётган зарбаларни бартараф этишда мутлоқ тенгсиз. Тан олиш лозим, бугунги кунда у футбол оламидаги энг кучли киппер.
Ўнг қанот ҳимоячиси. Т. А. Арнолд – 110 миллион евро
Атиги бир неча йил ичида футбол юлдузига айланган ўспирин ҳали 21 ёшга тўлгани йўқ. Шунга қарамай, у клуб мухлисларининг ёқимтойига айланиб улгурди. Ҳатто Клопп ҳам уни : “Бурчак тўпининг отаси” деб мақтаб қўяди. Умуман олганда, Тренд айни дамда дунёнинг ўз позитциясидаги энг қиммат футболчиси саналади.
Чап қанот ярим ҳимоячиси. Эндрю Робертсон – 80 миллион евро
Шотландиялик футболчи “Ливерпуль” таркибида ҳар жабҳада ўсишга муваффақ бўлди. Унинг трансфер қиймати ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Робертсон “Ливерпуль” футболкасини кийганида, 15 миллион еврога баҳоланган номаълум фулбек эди. Эндиликда, уни қўлга киритиш учун 80-100 миллион евродан воз кечиш талаб этилади.
Марказий ҳимоячи. Рафаел Варан – 80 миллион евро
У бугунги рўйхатимиздаги энг совриндор футболчи десак, адашмаган бўламиз. ЖЧ, ЕЧЛ ва бошқа кўплаб мусобақаларда ғолиб чиққан Варан рамзий жамоамиз ҳимояси учун энг зўр танлов саналади.
Марказий ҳимоячи. Виржил Ван Дейк – 100 миллион евро
Яқиндагина “Ливерпуль” билан чемпионликни нишонлаган ҳимоячи 2019-йилда “олтин тўп” учун сўнгги сонияларга қадар даъвогарлик қилди, бироқ якунда Месси ундан ўзиб кетди. Шунга қарамай, Виржил ўсишдан тўхтаб қолгани йўқ.
Марказий ярим ҳимоячи. Френки Де Йонг – 90 миллион евро
Аслида, Френки 2 мавсум илгари у қадар баланд трансфер қийматига эга эмас эди. Унинг “Барселона” жамоасига келиб қўшилиши сабабли нарх кескин кўтарилиб кетди. Голландиялик футболчи ҳали ёш ва унинг фаолияти олдинда. Агар у Каталония клубида асосий таркибда кўриниш бериб турса, тез орада 100 миллионлик давонни ҳам забт этиши ҳеч гап эмас.
Ярим ҳимоячи – Кевин Де Брюйне – 150 миллион евро
Белгиялик футболчи бугунги кундаги энг кучли ярим ҳимоячилардан бири саналади. Универсаллига ва майдонни яхши кўра олиши сабабли Гвардиола унинг айтрофида чинакам жанговар жамоани шакиллантиришга муваффақ бўлди. Кевин “Сити” билан биргаликда бир нечта чемпионликни қўлга киритгач, трансфермаркет унинг нархини 150 миллионга кўтариб қўйди.
Ярим ҳимоячи. Жейдон Санчо – 117 миллион евро
Бугунги рўйхатимиздаги энг ёши кичик футболчи. Санчо Бундеслигада ўзини шу қадар яхши намойиш этдики, эндиликда уни барча АПЛ грандлари ўз сафида кўриш иштиёқида ёнмоқда.
Ҳужумчи. Неймар – 160 миллион евро
Бразилиялик футболчи бир неча йил олдин 222 миллион евро эвазига Парижга кўчиб ўтган ва бутун спорт оламини ҳайратда қолдирган эди. Неймарнинг Париж клуби билан ўз режалари мавжуд эди, бироқ барчаси барбод бўлиб бормоқда. Мессининг соясида қолишни истамган футболчи, бугунги кунда ҳам шу мауммо билан тўқнаш келмоқда.
Ҳужумчи. Муҳаммад Салаҳ – 150 миллион евро
Бу нуқтада Лео Месси тўп суришига одатланиб қолганмиз, бироқ эндиликда аргентиналик футболчидан Салаҳнинг трансфер нархи баландроқ. Шу сабабли, “Ливерпуль” футболчиси ҳужумнинг ўнг қанотидан жой олади.
Ҳужумчи. Киллиан Мбаппе – 200 миллион евро
Айни дамдаги сайёрамизнинг энг қиммат футболчиси ҳужум марказидан ўрин олмоқда. Амалдаги ЖЧ ғолиби ва тез орада “олтин тўп” учун асосий даъвогар бўлиши тахмин қиланаётган ҳужумчи ҳали жуда ёш. У ўсишдан тўхтаб қолмаса, келажакда кутилган марраларнинг барчасини забт этишга қодир.