Француз клуби расмий сайти хабарига кўра ҳимоячи Тьерно Бальде ПСЖ билан биринчи профессионал шартномани имзолади.
Ёш ҳимоячи парижликлар билан уч йиллик шартномага имзо чекди.
Эслатиб ўтамиз, Бальде ПСЖ тарбияланувчиси, аммо у ҳали асосий жамоада дебютини ўтказмаган.
Жорий мавсумда 17 ёшли футболчи УЕФА Ёшлар лигасида 4 та учрашувда майдонга тушган.
Шунингдек, "Саутгемптон", "Лидс" ва "Сент-Этьенн" жамоалари ҳам ҳимоячини сотиб олишга қизиқиш билдиришган.