Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Лукас “Наполи”да?!

Италиянинг “Наполи” клуби ёзда “Тоттенҳем” жамоаси ҳужумчиси Лукас Моура билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақида “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб ёзда жамоадан кетишга қарор қилган Аркадиуш Миликни “Шпорлар”га тавсия қилганча унинг ўрнига бразилиялик футболчини қўлга киритишни режа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моура бу мавсумда АПЛнинг 28 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ва иккита ассист ёздириб қўйди.

Сулшерга ҳужумчи керак

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси мураббийи Оне Гуннар Сулшер ёзда жамоага яна бир ҳужумчини қўшиб олиш ниятида.

ESPN нашрининг маълум қилишича, Сулшер ҳужум чизиғида кучли рақобат бўлишини истамоқда. Унинг фикрича, айни дамда ҳужум марказидаги муаммолар сабабли клуб оддий учрашувларда ҳам очко бой бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ёзда Аркадиуш Милик ва Эдинсон Каваниларни ўз сафига қўшиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Артета у билан гаплашди

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси мураббийи – Микел Артета Париж клуби ҳимоячиси Тиаго Силва билан трансфер борасида сўзлашди.

“Le10sport”нинг маълум қилишича, мураббий ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Давид Луизнинг ўрнини айнан Тиаго Силва билан тўлдиришни режалаштирмоқда. Ҳозирча, бу сухбат қандай якун топгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Тиаго Силва ёзда эркин агент мақомини қўлга киритади ва ўзи истаган жамоа билан шартнома имзолаши мумкин.

Конте янги футболчи изламоқда

 

Миланнинг “Интер” клуби бош мураббийи Антонио Конте қанотни кучайтириш мақсадида янги футболчи билан шартнома имзолашни истамоқда.

“Tuttosport”нинг маълум қилишича, Конте Эшли Янг ва Асамоаларнинг ўйинидан кўнгли тўлмагани учун ҳам “Аталанта” қанот ҳимоячиси Робин Госенсани Миланга кўчириб олиб келмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Робин “А Серия”нинг 25 та ўйинида майдонга тушди ва 6 та гол+6 та ассистга муаллифлик қилди.

Санчо қоладими?

 

Дортмунд клуби жамоа сафидаги Жейдон Санчони сотиб юбормоқчи эмас.

Bild нашрининг маълум қилишича, “Боруссия” ўз футболчисини жамоада олиб қолиш учун унинг маошини кўтаришни режалаштирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Дортмунд клуби тез орада йилига 10 миллион евро маош кўрсатилган узоқ йиллик шартнома билан футболчининг агентига алоқага чиқишни режа қилган. Бундан ташқари, клуб Санчонинг тавон пулини ҳам 120 миллиондан камайтирмоқчи эмас.

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, Санчо учун АПЛнинг бирорта клуби 100 миллион сарф этмоқчи эмас. Шундай экан, иқтидорли футболчи камида яна бир мавсум Бундеслигада тўп суриши тобора ҳақиқатга яқин бўлиб бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:25, 30.06.2020.
Ўқилди: 11751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.