Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

АГМК - «Насаф» учрашуви олдидан

Баҳо:
+ | -

Бугун АГМК Олмалиқда Суперлига доирасидаги навбатдаги муҳим баҳсни ўтказади.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги “Насаф”ни меҳмон қилади.

Суперлигада юқори ўринлар учун жиддий курашаётган жамоалар, ҳозирча мағлубият нималигини билмай келаётган бу икки рақиб ўртасидаги тўқнашув нафақат турнинг, балки жорий мавсум ҳозиргача ўтказилган учрашувлар ичида энг марказий беллашувга айланади.

Ғалаба ҳар иккала жамоа учун 8-тур олдидан 2-ўринни кафолатлайди ва эҳтимолий пешқадамга ҳам айлантириши мумкин.

Рақиб - “Насаф” мавсумни 3 ғалаба билан бошлаб, карантинга пешқадам сифатида йўл олди. Карантиндан кейинги рестартда эса дуранг қайд этиш бўйича хет-трикни расмийлаштириб, жами 12 очко тўплади.

АГМК мавсумни дастлаб 2 дуранг билан бошлаб, карантин олдидан Олмалиқда “Бунёдкор”га имконият қолдирмаган ҳолда ғалабани тантана қилганди. Карантиндан кейинги рестартни эса жамоамиз ғалаба қозониш бўйича хет-трик қайд этган ҳолда давом эттираётган ягона жамоа. Бу гал рестартдаги хет-трикни покерга айлантириш асосий мақсад. Яъни, бугун фақат ва фақат ғалаба илинжидамиз!

АГМК ўйинга жиддий ва қизғин ҳозирлик кўрди. Элгужа жамоавий машғулотларга қайтган ва бугун майдонга тушиш эҳтимоли мавжуд. Йован Жокичда кичик жароҳат борлиги сабабли кечаги машғулотда қатнашмади.

АГМК навбатдаги ўйинга, турнинг марказий тўқнашувига тайёр. Масъулиятли ва қизиқарли баҳсга ҳар бир футболчи катта иштиёқ билан тараддуд кўрди.

Ўйин карантин қоидаларига мувофиқ томошабинларсиз ўтиши муносабати билан АГМК мухлислари учрашувни оила даврасида ўтириб, «Оилавий» канал орқали соат 20:00дан бошлаб томоша қилишлари мумкин!

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 05:40, 02.07.2020.
Ўқилди: 1962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.