Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Муҳаммад Салоҳ ўзи туғилган қишлоққа тез тиббий ёрдам маркази қуриб берди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" жамоасининг мисрлик юлдузи Муҳаммад Салоҳ гол уриш ва кубоклар ютишдан бошқа ишларни ҳам амалга оширади. У нафақат футболда, балки хайрия ишларида ҳам етакчилардан бири ҳисобланади. Бундай ишларнинг сўнгги кўриниши Салоҳ ўзи вояга етган Мисрнинг Нажриж ҳудудига тез тиббий ёрдам марказини қуриб бериши бўлди.

600 000 Миср фунди (37 200 АҚШ доллари) миқдоридаги маблағга қуриб битказилган ушбу марказ мазкур қишлоқда яшовчи 30 минг кишига хизмат қилади. Унинг очилиш маросими шу ҳафтада бўлиб ўтди ва унда Салоҳнинг отаси Ҳожи Салоҳ Ғолий ҳам иштирок этди.

Фойдаланишга топширилган янги тиббиёт маркази Салоҳнинг кўплаб амалга оширган хайрия ишларидан биригина холос. Мисол учун, Нажрижда қизлар мактабга бориш учун узоқ масофаларни босиб ўтишларига тўғри келарди. Шунинг учун Салоҳ 2018 йилда ушбу қишлоқда қизлар учун мактаб қуришни молиялаштирди.

У, шунингдек, Нажриж қишлоғида жойлашган Ғарбия провинцияси учун ер сотиб олиб берди. Энди провинция бу ерни сувни қайта тозалаш заводи қуриш учун ишлатади ва бу ерда тоза сув муаммоси ҳал бўлади.

Бундан олдин "Ливерпул" ҳужумчиси ўз қишлоғи учун тиббий жиҳозлар тақдим этган ва бу ердаги муҳтож одамларга ёрдам бериш учун хайрия фондини ташкил қилганди.

Салоҳ ўзи таҳсил олган эски мактабига футбол майдони ва спорт зали қуришга ҳам кўмаклашди. Энди бу мактабдаги болалар спорт билан шуғулланишлари ва соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашларига шароит яратилди.

Салоҳ нафақат ўзининг туғилиб ўсган жойига, балки Мисрнинг бошқа ҳудудларига ҳам молиявий ёрдам беради. У 2016 йилда «Tahya Masr Fund» фондига 5 миллион Миср фунди, 2019 йилда эса Миллий силга қарши кураш институтига 50 миллион Миср фунди миқдоридаги маблағни хайрия қилган.

Салоҳ қўли очиқ инсон бўлгани учун уни “бахт яратувчи” деб ҳам аташади. Салоҳнинг футбол майдонидаги ҳаракатлари бошқаларни қанчалик руҳлантирса, унинг майдон ташқарисидаги ишлари ҳам шунчалик муҳим аҳамиятга эгадир.

Манба: aniq.uz
Киритилди: 13:15, 02.07.2020.
Ўқилди: 5867 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4975]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3391]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3149]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2522]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2198]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2059]

Орнштейн "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режаларини ошкор қилди [1938]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1809]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1754]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик