Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

АПЛ. «Манчестер Сити» чемпионни таслим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 32-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз уйида янги чемпион «Ливерпуль»ни "чемпионлик йўлаги" билан кутиб олдию, йирик ҳисобдаги ғалаба билан жўнатиб юборди.

Баҳснинг 20-дақиқасида Муҳаммад Салоҳнинг зарбасидан кейин тўп Эдерсон қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса Жо Гомес ўз жарима майдони ичида Стерлингни йиқитгани учун пенальти белгиланди. Де Брюйне "стандарт"дан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб мезбонлар қарши ҳужум ташкил қилишди. Раҳим эса жарима майдони ичида Гомесни чиройли алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим тугаш арафасида Фоден жамоадоши де Брюйне билан "девор" ўйнаб, жарима майдонига кирди ва кучли зарба билан ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди.

"Ливерпуль" иккинчи бўлимда ҳам "уйғона" олмади, устунлик Гвардиола жамоасида бўлди. 66-дақиқасида Стерлинг томонидан йўллаган зарбадан кейин тўп Окслейд-Чемберленга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва тўрга бориб тушди.

Қўшиб берилган дақиқаларда Риёд Маҳрез "шаҳарликлар"нинг бешинчи голига муаллифлик қилганди, аммо VARголни бекор қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" ўз очколарини 66тага етказиб, 3-ўриндаги "Лестер"дан 11 очкога илгарилаб кетди.

АПЛ, 32-тур
Манчестер Сити – Ливерпуль 4:0 (3:0)
Голлар: 1:0 – 25, пенальти де Брюйне, 2:0 – 35 Стерлинг, 3:0 – 45 Фоден, 4:0 – 66, автогол Окслейд-Чемберлен.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер (Жоау Канселу, 73), Эрик Гарсия, Менди, Лапорт (Отаменди, 79), Фоден, Гюндоган, де Брюйне, Родри Эрнандес, Стерлинг (Бернарду Силва, 79), Габриэл Жезус (Марез, 58).
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд (Уильямс, 76), Гомес (Окслейд-Чемберлен, 46), Вейналдум (Кейта, 62), Фабиньо, Хендерсон, Мане (Минамино, 85), Фирмино (Ориги, 62), Салах.
Огоҳлантиришлар: Гомес (24), Менди (41), Уокер (57), Хендерсон (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:25, 03.07.2020.
Ўқилди: 6964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.