Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Артур-Пьянич рокировкасидан ким ютдию, ким ютқазди?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Пьянич – Артур “бартери”дан ким кўпроқ наф кўргани борасида фикр алмашади.

“Барселона” нима ютқазди?

Артур Мессини Роналдуга алмаштиришга қарор қилди. Балки бу танловда бразилиялик футболчига сўнгги сўз берилмагандир. Буниси энди муҳим эмас. Муҳими шундаки, энди “Барселона”да ёши катта футболчилар сони яна биттага ортди. Энди Каталония клубида 33 ёшли Пике, Суарес, Видальва Месси бор. 32 ёшлилар орасида Ракитич ва Бускетсни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Улардан бир ёш кичикроқ Альба ҳам ёши катта футболчилардан бирига айланиб бўлди. Пьянич асосий таркибдаги ўн биринчи ёши 30 дан ўтган футболчига айланди. Тўғриси, Бартомеу нима мақсадда бу трансферга қўл ургани тушунарсиз. 30 ёшли Пьянич учун Артур ва яна 5 миллион бонус? Буни қандай изоҳлаш мумкин? Бартомеу “Барселона” учун банкдан кредитлар олишда давом этмоқда. Ваҳоланки, унинг ваколати келаси йили ўз якунига етади. Катта эҳтимол билан у ўзидан қария таркиб ва катта қарз қолдиради холос. Эндиликда, “Барселона” “Милан” сингари кризис кўчасига кириб қолиши мумкин. Қарияларнинг ўрнини тўлдириши керак бўлган Фати, Пуч, Аленья ва Фирпонинг даражаси ҳали “Барселона”никига “тортмайди”.

“Ювентус” нима “ютқазди?

Бир қарашда ажойиб трансфер, бироқ Пьяничнинг кетиши катта талофат келтириши мумкин. Унинг ўрнини эгаллаган Артур қисқа паслар устаси. Шундай бўлсада, у Пьянич сингари плеймейкер эмас. Боз устига, ундан таянч ярим ҳимоячиси ҳам чиқмайди. Энг қизиғи шундаки, Артур клуб тарихида энг кўп пул сарф этилган 4-ўриндаги футболчига айланди. Тан олиш лозим, Пьянич ўйин давомида схемани ўзгартиришга қодир тактик футболчи эди. Артур эса, “Барселона”да ўз сўзини тўлиқ айта олмаган ёш бир йигит холос. Бу трансфердан “Ювентус” нимадир ютган бўлиши мумкин, бироқ яқин 2 мавсумда унинг эффекти кўринмаслиги мумкин. Барчасини вақт кўрсатади.

Артур Мело нима “ютди”?

“Ювентус”да исталган ярим ҳимоячи учун тўп суриш осон. Боз устига, Мело марказда Пьянич ташлаб кетган бўш зонани тўлдиради ва ўзи учун асосий таркибдан ўринни нақдлайди. Рэмзи ва Матьюди клубда узоқ қолмайди. Шу сабабли, Артур камида 5 йил Турин суперклубининг асосий таркиб футболчисига айланади. Унинг жамоадошларининг 60 фоизи ўзи сингари келажаги порлоқ футболчилар. Афсуски, Артур Каталонияда қолишни истаса ҳам уни Пьяничга алмаштириб юборишди. Шундай бўлсада, бразилиялик ярим ҳимоячи “Юве”га ўтиб хато қилмади. Сабаби Сетьен уни жамоанинг асосий ижрочиси сифатида қабул қилмаётган эди. Боз устига, энди Артур Туринда Каталанониядан 2,5 баробар кўпроқ маош олади.

Миралем Пьянич нима “ютди”?

Босниялик футболчи клуб ва мухлислар билан жуда чиройли хайрлашди. Аньелли оиласини рози қилиб Туринни тарк этди. Пьянич клуб билан 2023 йилга қадар шартномага эга бўлишига қарамай, “Барселона”да тўп суришга муваффақ бўлади. Бу Месси билан бирга тўп суриш учун ажойиб имконият эди ва бундан Пьянич фойдаланди. Миралем энди таянч зонасида тер тўкиши шарт эмас. Ўзи севган ҳужумга яқинроқ жойни эггаллаши мумкин. “Барса”даги барча қора ишларни Бускетс амалга оширмоқда. Шу сабабли, бор эътибори ҳужум ташкил этишга қаратиш мумкин. Энди у бир пайтлар Иньеста Месси билан тандем ҳосил қилгани каби марказдан муқим ўрин эгаллайди. Тан олиш лозим, Пьянич айнан ҳужумкорлиги билан гранд клублар эътиборга тушган. Тўғри, Андрес Иньеста буюк футболчи, бироқ ҳужумкорлик статистикаси борасида Пьянич ундан устунроқ. Боз устига, Артур Каталонияда сўнгги пасни ижро этувчи образида эмас эди. Пьянич айнан шу омил эвазига “Барселона” учун муҳим ижрочига айланади.

Роналду бу трансфердан “ютқазди”

Тўғриси Сарри “Ювентус”нинг майдон маркази қандай кўриниш олишини истаётгани номаълум. Жамоани Пьянич тарк этгач, жамоа 4-3-3 схемасидан воз кечиши талаб этилади. Энди ушбу схемани тўлиқ қўллаб-қувватлаш учун сифатли таянч ярим ҳимоячиси зарур. Афсуски, Артурнинг жамоага келиши таркибда айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Статистикага эътибор қаратсак, Роналдуни зарба зонасига чиқарган узатмаларнинг 73 фоизи (ярим ҳимоячилар орасида) айнан босниялик футболчига тегишли. Ваҳоланки, Пьянич таянч ярим ҳимоячиси. Шунга қарамай, у Роналдуни тўп билан таъминлашни ўз зиммасига олган эди. Эндликда, Артурдан у сингари иккита функцияни бажаришни кутиш ноўрин. У классик ярим ҳимоячи. Унда сўнгги пас йўқ. Боз устига, таянч зонасида тўп суриш бобида ҳам тажриба жуда кам.

Лионель Месси “ютди”

Тан олиш лозим, Артур ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмади. Сабаби, “Барселона” марказида асосий ишни Месси амалга оширмоқда. Ракитич бежизга босниялик футболчини эътибордан четда қолган юлдуз деб атамади. Унинг таркибда бўлиши, ЛионельМесси учун бир нечта қулайликларни яратади. Пьянич 4 бор А серияда ғолиб чиққан тажрибали футболчи. Айнан шу тажриба Мессини майдон бўйлаб эркинроқ ҳаракат қилишини таъминлаши мумкин. Агар Сетьен Пьяничга ҳужум бошлашни, сўнгги пас ижро этишни юкласа, биз Леони аввалги ўйин манерасида кўришимиз мумкин. Каталонияни Хави ва Иньеста тарк этгач, Месси марказга чекинишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Эндиликда, Пьянич бироз бўлсада Мессини енгил тин олишини таъминлаши мумкин. Роналдудан фарқли ўлароқ, шахсан Месси бу рокировкадан фойда кўрди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:23, 03.07.2020.
Ўқилди: 12418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.