Бир неча кун муқаддам теннис бўйича жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович коронавирусга чалингани ҳақида хабар тарқалган эди. Маълум бўлишича 17 карра Катта дубулға турнири ғолиби даволанишдан сўнг топширган таҳлил манфий натижа кўрсатган. Бу эса спортчи ва унинг оиласи соғайганидан далолат беради.

Шифокорлар назоратида олиб борилган муолажалардан сўнг барчаси ўтиб кетди. 10 кун мобайнида Белградда, уйимизда изоляция шароитида даволандик. Барчаси учун докторларга миннатдорчилигимизни билдирамиз”, – деди Новак Жокович.