Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Месси: “Aгар Роналду бўлмаганида…”

Баҳо:
+ | -

Таниқли Esqiure нашри Лионель Месси томонидан янграган энг машҳур иқтибосларни эълон қилди. Stadion.uz Мессининг “олтинга тенг” сўзларини ўз ўқувчиларига илинади.

Мен учун менинг оёқларим сўзлайди!

***

Мен бор йўғи футбол билан шуғулланман холос. Футбол бу кўпчилик учун кўнгилочар спорт тури, бироқ у мен учун энг севимли машғулот бўлиб қолаверади.

***

12 ёшимдан бери Каталонияда истиқомат қиламан. Шундай бўлсада, бу мени аргентиналик бўлишдан тўсиб қўйгани йўқ!

***

Ўйлашимча, менда эго йўқ. Ҳозирча, у ўзини намойиш этгани йўқ.

***

Пеле, Марадона ва Ди Стефаноларнижуда ҳурмат қиламан. Шундай бўлсада, улар билан мени ҳозир солиштиришларини истамайман. Бу мавзу ҳақида бутсаларимни михга илгач сўзлашамиз.

***

Ёшлик чоғимдан бери сокин ҳаёт тарзини ҳуш кўраман. Деярли барча вақтни футболга бағишлайман. Ёшлик чоғимда ҳам дўстларим ҳар куни кўчага чиқишимни илтимос қилар, бироқ уларни доимо рад этганман. Сабаби, эртага машғулотим борлиги учун эрта уйқуга ётишга мажбур эдим. Йиллар ўтди, бироқ ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Дўстларим мени ҳали-ҳамон кўчага чақиршади, бироқ эртага футбол учрашуви борлиги сабабли уйда қолишни авзал кўраман.

***

Фидойлик ва иқтидор доимо бирга бўлиши лозим.

***

Агар ҳар куни янги нарсани ўзлаштира олганингда, ҳаёт янда қизиқ ва рангли кўриниш олган бўлар эди.

***

Мен ўз ютуқларимни ҳеч нарса билан солиштирмайман. Кеча эришган ютуқларинг ўтмишда қолди. Энди эртанги кун ҳақида бош қотиришга мажбурсан. Ўтиб кетган нарсалар ҳақида бош қотириш учун вақт йўқ. Ҳаёт жуда жадаллик билан олдинга қадам ташламоқда. Футболдан кетгач, эришган ютуқларим ҳақида ўйлашга етарлича вақтим бўлади.

***

Совринлар жуда ёқимли, бироқ улар мени эмас, журналистларни кўпроқ қизиқтиради.

***

Мен ўзим киритган энг чиройли голни танлай олмайман. Мен уларни чиройли-хунукка эмас, муҳим ёки бефойдага ажратаман. Мисол учун финалда урган голларнинг барчаси муҳим бўлади.

***

Ҳар бир учрашувда жуда яхши ўтказишга ҳаракат қиламан. Худди финалда тўп тепаётгандек!

***

Ҳаётда ғалаба ва мағлубиятдан ҳам муҳимроқ нарсалар жуда кўп.

***

Ота бўлиш дунёга ўзгача кўз билан боқишга мажбур қилади. Кеча сенинг миллионта қилишинг керак бўлган вазифанг бор эди. Бугун ўғлинг уларнинг барчасидан устунроқ!

***

Қачонлардир сен ўзингга ўзинг : “Ҳеч нарса тинмай ғалаба қозониши мумкин эмас!” деб айта олишинг керак.

***

Пул мени яҳшироқ футбол намойиш этишга мажбур қила олмайди. Ўзимни ҳали-ҳамон тўпни онасидан беркитиб кўчага олиб чиқиб кетган болакайдек ҳис этаман. Қачонки шу ҳис мени тарк этади ва ўша куниёқ футболни буткул тарк этаман.

***

Агар менга профессионал футболчи сифатида пул тўланмай қўйилса, мен текинга ҳам ҳозирги темпда футбол намойиш этавераман.Тўғри, пул яшаш тарзингни қулайлаштиради, бироқ у футболни янада яхшироқ ўйнаш учун туртки бўлмайди. Мен шу сабабли футболчилик фаолиятини омадли давом эттиряпман деб ҳисоблайман. Агар пул менинг учун муҳим бўлганида, аллақачон кучсизроқ чемпионатга йўл олган бўлар эдим.

***

Менга ўзгача соч турмаги ёки кўркам тананинг кераги йўқ. Шунчаки, оёқларим остига тўпни ташланг! Мен нималарга қодир эканлигимни намойиш этиб бераман.

***

Менимча Роналу ажойиб футболчи. Унга ҳеч қачон ҳасад қилмаганман. Агар Роналду бўлмаганида, мен уни қувиб ўтишга ҳаракат ҳам қилмас эдим. Шундай экан, Роналду бўлмаганида мен бир ерда қотиб қолган бўлар эдим.

***

Дунёнинг энг кучли футболчиси бўлишдан кўра, яхши инсон бўлиш ҳақида кўпроқ бош қотираман. Акс холдам футболчилик фаолиятим якунлангач, атрофимдагилар олдида менинг қандай қадрим қолади? Мени фантастик футболчи эмас, яхши инсон сифатида хотирлашларини истайман.

***

Мени изланишга мажбур қилувчи омиллар жуда кўп. Масалан ҳали-ҳамон икки оёқда ҳам бир ҳил тўп суришни истайман.

***

Аргентина – бу фақат Месси эмас!

***

Ҳаётимдаги энг аламли кун – бу энди бундан кучлироқ бўлишнинг иложи йўқ эканлигини ҳис этган куним!

Манба: Esquire
Киритилди: 14:42, 07.07.2020.
Ўқилди: 22258 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.