Sport Witness нашрининг хабарига кўра, "Челси" клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич учун курашда етакчилик қилмоқда.
Маълумотларга қараганда, "арристократлар" футболчи борасида музокараларни бошлаб юборган. Футболчининг агенти "Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Матея Кежман ҳисобланади. Айнан у мазкур трансферда муҳим рол ўйнаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Лацио" Милинкович-Савични 100 миллион еврога баҳоламоқда.