Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Тур якунлари: “Андижон“да “баракасиз“ очколар, чемпионатни безаётган “АГМК“, “қалдирғочлар“ “лочинлар“лардан устун келди

Баҳо:
+ | -

Чемпионатнинг 8-тур баҳсларини ортда қолдирган учрашувлар ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари бўлиб ўтди.

6 июль куни Тошкентда “Локомотив“ ҳамда “Сурхон“ жамоалари ўртасидаги ўйинда, тобора ғалабага бўлган ишончни қайтаришга ҳаракат қилаётган мезбонларнинг қўли баланд келди 2:1. Фарруҳ Ибраҳимовнинг голидан сўнг, меҳмонлар сафидан Жаҳонгир Меҳмонов мувозанатни тиклаган бўлса, Марат Бикмаев ҳисобни яна биттага ошрган ҳолда ўз жамоасига ғалабани тақдим этди. Дарвоқе, етакчилар Диёр Турапов ва Марат Бикмаевларнинг таркибга қайтгани “темирйўлчилар“ ўйинида сезирарли яхшиланиш юз бераётганини кўрсатмоқда. Ўз ўрнида, мавсум аввалида яхши таассурот қолдирган термизликлар эса турнир жадвалида пастлаб боришмоқда. Шу боисдандир, жамоага таниқли мутахассис Равшан Хайдаров таклиф этилди. Янги бош мураббий қўл остида, жамоа ўз натижаларини яхшилашга ишонмоқда.

Шу куни Навоийда “ҳамдардлар“ учрашуви бўлиб ўтди. Ҳали бирон марта ғалаба нашидасини сура олмаган “Қизилқум“ ва “Андижон“ жамоалари бу имкониятдан яна бебаҳра қолишди. Кўпроқ тенг курашлар остида кечган баҳсда, сўнгги дақиқаларга қадар, Шерали Жўраевнинг голи эвазига ҳисобда олдинда бораётган майдон эгалари охиригача қатъият кўрсата олишмади. Натижада, Сирож Мелиев ҳисобни тенглаштирди 1:1. Шу тариқа андижонликлар қаторасига 3 ўйинда ҳам дуранг қайд этиб, айни пайтда 5 очко билан ҳозирча, турнир жадвалида 11 поғонадан юқорилагани йўқ. Навоийликлар эса 2 очко билан 13 ўринни банд этишган.

Биринчи футбол кунига Қаршидаги ўйин якун ясади.  Унда етакчи ўринлар учун курашаётган “Насаф“ “Металлург“ни қабул қилди.

Сўнгги дақиқаларга қадар таблода ўзгариш бўлмади. Аммо, Акмал Мозговойнинг голи эвазига мезбонлар ғалабани илиб кетишди. Ушбу ғалабадан сўнг, Рўзиқул Бердиев жамоаси турнир жадвалида ушбу ўйиндан аввал, айнан бекободликлар эгаллаб турган 5 ўринга бориб жойлашди.

Сешанба оқшомида мухлислар анча қизиқарли қарама-қаршиликларнинг гувоҳи бўлишди. Дастлаб, Тошкентда “Пахтакор“ “Машъал“га ҳеч қандай имконият қолдирмади 3:0. Таркибда муҳим ўрни, жамоада эса ўз ўйинини топиб бораётган Эрен Дердийўқ дубл қайд этиб, жами 5 та гол билан тупурарлар пойгасида яна одимлади. Учрашувда дарвозага киритилган учинчи тўп муаллифи Драган Черан ҳам 8 та гол билан ушбу пойгада пешқадамлик қилмоқда. Чемпионат аввалида рақибларига етарлича қаршилик кўрсатиб, анча илиқ таассурот қолдирган муборакликлар эса борган сари қуйи поғоналар сари тушиб бормоқдалар.

Турнинг икки марказий учрашувидан бири Олмалиқда бўлиб ўтди. Унда, шу бугунга қадар рақиблари кимлигидан қатъий назар, уларга умуман имконият қолдирмасдан, мағлубиятсиз сериясини давом эттириб келаётган “АГМК“, тобора аҳил жамоа шакллантириб, анча яхши натижалар қайд этаётган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари, “Қўқон-1912“ билан тўқнаш келди. Биринчи бўлим, тенг курашлар остида ўтган бўлсада, таймнинг иккинчи қисмида мезбонлар устунликни тўлиқ қўлга олишди. Аввал, Элгужа Григалашвили ҳисобни очган бўлса, нафақат ушбу тур ва эҳтимолки мавсумнинг энг чиройли голига муаллифлик қилган Санжар Турсунов, дарвозабон Ботирали Эргашевнинг қўпол хатосидан сўнг, деярли 60 метрлардан супер гол киритиб, фарқни яна биттага оширди. Ушбу иккита голга меҳмонлар сафидан Якуба Бамба бир маротаба жавоб қайтара олди. Шу тариқа Миржалол Қосимов қўл остидаги жамоа карвонбошидан сўнгги иккинчи ўринни янада мустаҳкамлади.

Бундан ташқари шу куни, ишлари умуман ўнгланмаётган “Бухоро“ Жиззахга сафар қилди. Тўлиқлигича барқарорлик намойиш этолмаётган “Сўғдиёна“ жамоаси, ўтган турлардаги дурранг ва мағлубиятдан сўнг, бу сафар рақиблари устидан ишончли ғалабага эришди 3:1. Мезбонлар таркибида ҳаракат қилган Шохруз Норхоновнинг голига рақиблардан Бобур Фарходов жавоб қайтарган бўлса, кейинчалик Улуғбек Бақоев шогирдлари рақиблар дарвозасига яна иккита тўп киритишга мувофақ бўлишди.

Улардан бирига Жавоҳир Қаҳрамонов муаллифлик қилган бўлса, яна бири Сахоб Рашидовнинг ҳисобига ёзилди.

Ушбу ўйиндан сўнг, бухороликлар турнир жадвалида энг сўнгги ўринга тушиб қолишди, жиззахликлар эса 11 очко жамғариб “Локомотив“ни таъқиб этишда давом этишди.

Сўнги тўқнашув, турнинг яна бир марказий ва якунловчи баҳси Тошкентдаги “Миллий“ ўйингоҳда бўлиб ўтди. Унда, мезбон “Бунёдкор“, ўз натижаларини яхшилаб бораётган “Навбаҳор“ни қабул қилди. Вадим Абрамов шогирдлари ҳам худди наманганликлар сингари ўз уйида кучли жамоага айланишини кўрсатиб қўйди. Меҳмонлар таркибида Игор Голбан, майдон эгалари Дилшод Аҳмадалиев, Шаҳбоз Эркинов ҳамда Селим Нурмуродовлар томонидан йўлланган учта голга фақатгина бир маротаба жавоб қайтара олди. Якунда ҳисоб 3:1. Ушбу ғалабадан сўнг, “қалдирғочлар“ 16 очко билан кучли учликка қайтишди. Андрей Канчелискис шогирдлари эса, айни пайтда 14 очко жамғарган ҳолда 6 поғонада боришмоқда.

Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:50, 08.07.2020.
Ўқилди: 4273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.