Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

“Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” учрашуви қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Аёллар Олий лигасининг 2-туридан ўрин олган ҳамда 9 июль санасида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Бунёдкор-W” ҳамда “Локомотив-W” клублари ўртасидаги учрашув “Локомотив-W” клуби билан боғлиқ вазият сабаб номаълум муддатга қолдирилди.

“Локомотив-W” жамоаси истиқомат қилаётган “Локомотив” меҳмонхонасида коронавирус инфекциясига гумон қилинган фуқаро (клубга алоқадор эмас) аниқланган бўлиб, меҳмонхонада истиқомат қилувчиларнинг барчаси белгиланган тартибда коронавирус учун тест топширган. Мазкур тест жавоблари аниқ бўлмагунича “Локомотив-W” иштирокидаги футбол учрашуви эҳтиёт шарт ўтказилмайди. 

Айни вақтда хавотирга ўрин йўқ. ЎзПФЛ футболчилар саломатлигини ҳисобга олиб, шунингдек, карантин қоидаларига амал қилиб, учрашувни бошқа санада ўтказишга қарор қилди. Аёллар чемпионатида қолдирилган учрашувларни ўтказиб олиш учун бўш ўринлар мавжуд. “Локомотив-W” клубининг “Бунёдкор-W” клубига қарши учрашуви қачон ўтказилиши ЎзПФЛ томонидан кейинроқ маълум қилинади. 

ЎзПФЛ мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, футбол жамоалари ва унинг аъзоларидан ҳозирги эпидемиологик ҳолатда ўта эҳтиёткор бўлишни ва барча эҳтиёт чораларини кўришни сўрайди. Қўшимча қиламизки, мамлакатимизда футбол учрашувлари қайта тикланганидан буён ЎзПФЛ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:30, 08.07.2020.
Ўқилди: 5364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.